Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:34

“Эгасиз қўйлар” "судлангандан" сўнг Тожикистонга қайтарилади


Тожикистоннинг Панжакент туманидаги Моғиён қишлоғи аҳолисининг Ўзбекистон ҳудудида ушланган икки минг бош қорамол ва қўйи тақдирини Ўзбекистон Бош прокуратураси ва суд кўриб чиқади. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти прокуратураси тожикистонлик чўпонга мактуб юборди.


Панжакент туманининг Моғиён қишлоғида яшовчи бош чўпон Намозали Қурбоналиевнинг Озодлик радиоси тожик хизматига 22 ноябрь куни айтишича, у икки кун аввал Қашқадарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи Д. А. Норов имзоси билан мактуб олган.

Рус тилида ёзилган мактубда Ўзбекистон ҳудудига кириб қолган 1862 бош қорамол ва қўй “эгасиз чорва” сифатида қайд этилади ва бунга оид иш Ўзбекистон Бош прокуратурасига жўнатилгани айтилади.

Бош чўпон Намозали Қурбоновга кўра, “мактубда қўйлар ҳозир Қашқадарё вилоятининг давлатга қарашли хўжаликларидан бирида сақланаётгани ва бу ишни Ўзбекистон Бош прокуратураси кўриб чиққанидан ҳамда суд қароридан сўнг қўйлар Тожикистонга қайтарилиши ҳақида ёзилган”.

Бош чўпоннинг айтишича, уларнинг чорвасини Ўзбекистон томони “эгасиз” деганининг тагида гап бор:

“Уларнинг бу чорвани “эгасиз” деб аташи Ўзбекистон томонининг биз чўпонларга раҳми келганидан. Чунки, агар сурувнинг эгаси бор дейилса, сурув билан бирга қўлга олинган ва бир ойлик тутқунликдан сўнг меҳнат муҳожири сифатида Тожикистонга қайтарилган беш нафар чўпонга ҳам жиноят иши очишларига тўғри келарди”, деди Намозали Қурбонов.

Жорий йилнинг июнь ойи ўрталарида Моғиён қишлоғида истиқомат қилувчи беш чўпон - Тўлибой Қурбонхўжаев, Рустам Ҳайдаров, Меҳриддин Шамсиддинов, Суҳроб Абдуллаев ва Довуд Ҳайдаров қўйлар сурувини Ўзбекистон ҳудудидаги яйловга ҳайдаб киргани учун чегарачилар томонидан ҳибсга олинганди.

Тожикистонликлар моғиёнлик чўпонлар Тожикистон ҳудудидан ушлаб кетилганини иддао қилган эдилар.
XS
SM
MD
LG