Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:55

MDS-service Авакян билан боғлиқ тергов боис ёпилган


Қатор молиявий жиноятларда айбланиб, ҳибсга олинган Гаяне Авакян билан боғлиқ тергов давомида унга қарашли экани айтиладиган Тошкентдаги MDS-service шифохонаси ёпиб қўйилди. Озодлик манбаларига кўра, айни тергов натижасида Гулнора Каримованинг хос ёрдамчиси Авакянга қарашли ўнга яқин ташкилотда текширув кетаяпти.



13 март куни ёпиб қўйилган MDS-Service хусусий шифохонасининг қачон ишга туширилиши номаълум.

MDS-Service. 17 март куни олинган сурат.
MDS-Service. 17 март куни олинган сурат.
Озодлик манбаси 17 март куни мазкур шифохонага бориб вазиятни ўрганганида, муассаса ходимлари қачон иш бошлашлари ҳақида бирор бир маълумот йўқлиги ҳақида айтишган.

MDS-Service ўтган пайшанба куни ёпилиб, шифохона ходимлари муддатсиз таътилга чиқарилган эди.

Воқеадан хабардор манбаларимизга кўра, шифохона ходимлари ўз ҳисобидан таътилга жўнатилган, яъни таътил учун ходимларга пул тўланмайди.

Озодлик тасарруфидаги ҳужжатларда MDS-Service шифохонаси Гаяне Авакянга тегишли экани қайд қилинган. Ҳужжатларга ишонилса, Авакян MDS-Serviceнинг бош акциядори ҳисобланади.

MDS-Service 1996 йилнинг августида ўша пайтда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири бўлган Шавкат Каримовнинг ўғли Фурқат Каримов томонидан ишга туширилган.

Ўзбекистондаги илк йирик хусусий шифохона бўлган MDS-Service кўп тармоқли тиббиёт маскани бўлиб, нафақат Тошкент балки бутун мамлакатдаги нуфузли шифохоналардан бири сифатида тилга олинади.

MDS-Service.
MDS-Service.
MDS-Service ўз поликлиникаси, ташҳис маркази ва стационарига эга.

Озодлик манбаларига кўра, 2008 йилда президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова MDS-Serviceни Фурқат Каримовдан тортиб олиб, ўз маслакдоши Гаяне Авакянга берган.

Тахминларга кўра, мамлакатдаги энг даромадли ширкатлар қатори MDS-Service ҳам Гулнора Каримова бизнес империясининг бир қисми ҳисобланган.

Вазиятни ўрганган манбаларимизга кўра, Авакян февраль ойи ўрталарида ҳибсга олингач, прокуратура ходимлари унга қарашли бўлган ўнга яқин ташкилотда текширув ишларини бошлаган.

Жумладан, MDS-Service ҳам прокуратуранинг ушбу текширувлари натижасида ёпилгани айтилаяпти.

Авакян асосчиси бўлган Тошкентдаги “Дом стиля” ташкилоти ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида ёпилган эди.

Guli дизайнерлик брэнди тарғиботи билан шуғулланиб келган “Дом стиля” ташкилоти Гулнора Каримова яратган бизнес империяга қарши Ўзбекистонда
MDS-Service.
MDS-Service.
бошланган “кураш” аввалида ёпилганди.

Жорий йилнинг февралида Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримовага яқин бўлган Рустам Мадумаров, Гаянэ Авакян ва Екатерина Клюева каби жами ўнга яқин шахсни терговга тортиб, уларни ноқонуний даромадни легализация қилиш, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш ва чет эл валютасини яшириш ва бошқа жиноятларда айбламоқда.

Ўзбекистон прокуратураси баëнотларида ҳозирча бу тергов жараëнига Гулнора Каримованинг қанчалик алоқадорлигига оид бирор маълумот келтирилмаган.

Айни пайтда Гаянэ Авакян Швейцария, Швеция, Франция ва Латвияда пул ювиш ва порахўрликка доир жиноят ишлари доирасида катта миқдордаги коррупция ва пул ювишда гумонланмоқда.

Швеция Бош прокуратураси мамлакат ҳукуматига тегишли TeliaSonera телеком ширкати Ўзбекистонга кириш учун Гулнора Каримовага пора беришда воситачи бўлганини гумон қилаётган Takilant Ltd. ширкати Гибралтарда Гаянэ Авакян номига расмийлаштирилган.

Швейцария прокуратураси 2012 йилнинг июль ойида икки Ўзбекистон фуқароси Алишер Эргашев ва Шоҳруҳ Собировни пул ювиш жиноятига алоқадорликда айблаб ҳибсга олган эди. Мазкур жиноят иши доирасида музлатилган ҳисоб рақамлари ва банк қутиларидаги пул ва бриллиантларнинг¸ Озодлик ихтиёридаги ҳужжатларга кўра, Гулнора Каримовага тегишли экани тахмин этилмоқда.

11 март куни Ҳолландия прокуратураси томонидан очилган жиноят ишида ҳам Гулнора Каримова ва унинг хос ёрдамчиси Авакаян асосий гумонланувчилар сифатида келтирилаяпти.

Ҳолландия прокуратураси Vimpelcom ширкатини ҳам Авакянга тегишли Takilant Ltd. фирмаси билан олди-берди қилганликда гумонланмоқда.
XS
SM
MD
LG