Ўтган ҳафтада Тошкентдаги “Туркистон” саройида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф туғилган куннинг 60 йиллигига бағишланган кеча бўлиб ўтди. Бу ҳақда хабар қилган ЎзАга кўра, тадбирда парламент аъзолари, шоирлар ва носирлар, адабиётшунослар, маънавият тарғиботчилари, ўқитувчилар, талабалар ва жамоатчилик вакиллари қатнашди.
“Туркистон” саройида бўлиб ўтган кеча Муҳаммад Юсуф юбилейини нишонлаш тўғрисида мамлакат Президенти 2013 йилнинг 27 декабрида қабул қилган қарор доирасида ўтказилаётган тадбирларнинг бири холос.
Бир сўз билан айтганда, Муҳаммад Юсуф туғилган куннинг 60 йиллиги давлат миқёсида ўтказилмоқда.
Шоир юбилейининг мамлакат Президенти махсус қарори билан кенг миқёсда нишонланиши унинг шеърияти мухлисларини хурсанд қилди, албатта. Бироқ айни пайтда бундай эътибор нима учун ўзбек адабиётига қўшган ҳиссаси Муҳаммад Юсуфникидан салмоқлироқ бўлган бошқа зотларга кўрсатилмади, деган саволни ҳам пайдо қилди.
Масалан, Муҳаммад Юсуфнинг туғилган кунига 60 йил тўлган ойда Абдулла Қодирийнинг туғилган кунига 120 йил тўлди ва бу ҳақда биров (энг аввало ҳукуматни назарда тутаяпмиз) бир нарса дегани сезилмади.
Хўш, нега шундай?
Шу ва бошқа саволларимизни ўзбек шоираси ва журналисти, ЎзМТРК “Ёшлар” радиоканали Маънавият бўлими собиқ ходими, 2013 йил кузида Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган Шамсия Худойназаровага бердик.
“Туркистон” саройида бўлиб ўтган кеча Муҳаммад Юсуф юбилейини нишонлаш тўғрисида мамлакат Президенти 2013 йилнинг 27 декабрида қабул қилган қарор доирасида ўтказилаётган тадбирларнинг бири холос.
Қодирий, Чўлпон, Фитратлар ҳақида эшиттириш тайёрламоқчи бўлганимда бўлимимиз – Маънавият бўлими бош муҳаррири “булар ҳақида эшиттириш тайёрлаш мумкин эмас”, деган.
Шоир юбилейининг мамлакат Президенти махсус қарори билан кенг миқёсда нишонланиши унинг шеърияти мухлисларини хурсанд қилди, албатта. Бироқ айни пайтда бундай эътибор нима учун ўзбек адабиётига қўшган ҳиссаси Муҳаммад Юсуфникидан салмоқлироқ бўлган бошқа зотларга кўрсатилмади, деган саволни ҳам пайдо қилди.
Масалан, Муҳаммад Юсуфнинг туғилган кунига 60 йил тўлган ойда Абдулла Қодирийнинг туғилган кунига 120 йил тўлди ва бу ҳақда биров (энг аввало ҳукуматни назарда тутаяпмиз) бир нарса дегани сезилмади.
Хўш, нега шундай?
Шу ва бошқа саволларимизни ўзбек шоираси ва журналисти, ЎзМТРК “Ёшлар” радиоканали Маънавият бўлими собиқ ходими, 2013 йил кузида Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган Шамсия Худойназаровага бердик.
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди