Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:51

Омск колониясида яна бир ўзбек қочқини йўқолди


Маҳбус Зайниддин Раҳимовни Омск колониясидан олиб чиқиб кетган микроавтобус
Маҳбус Зайниддин Раҳимовни Омск колониясидан олиб чиқиб кетган микроавтобус

Россиянинг Омск шаҳридаги 6 - сонли колониядан 10 апрель куни озод қилинган қашқадарёлик 36 ёшдаги Зайниддин Раҳимов маҳаллий махфий хизмат ходимлари томонидан номаълум томонга олиб кетилди. Раҳимов тақдиридан хавотир олиб Омск колониясига борган Москвадаги “Ёрдам” ташкилоти раиси Баҳром Ҳамроев унинг Ўзбекистон МХХсига бериб юборилишидан огоҳлантиради.

"Зайнидинни ФСБ олиб кетди!"

Қашқадарёлик 36 ёшли Зайниддин Раҳимов Омскдаги 6-сонли ахлоқни тузатиш колониясидан 2,5 йиллик қамоқ жазосидан кейин 10 апрель куни озодликка чиқиши керак эди.

Баҳром Ҳамроевга кўра, Раҳимовнинг Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш мақсадида уни шахсан кутиб олгани колонияга борган ва уни ФСБчилар томонидан тунда олиб кетилганини аниқлаган.

6-сонли Омск колонияси КППси
6-сонли Омск колонияси КППси

Ҳамроев ака-ука Зайниддин, Ғофур ва Зуҳриддин Раҳимовлар “одам савдоси”, “террорчилик фаолиятини амалга ошириш” ва у ҳақда “хабар бермаганлик”, “Конституциявий тузумга тажовуз” ва бошқа моддалар асосида Ўзбекистон томонидан халқаро қидирувга берилган, дейди:

- Уни бугун озод қилишди, лекин экстрадиция шартлари инобатга олинмасдан, мен келганимдан кейин, соат эрталабки 4-ларда уларни уйғотиб, у билан бирга бўлган тожикистонлик болага тазйиқлар бошланган ФСБ томонидан. Келсам итлар билан кўп сонли қўшин йиққан – қаерга борсам кетимдан юриб видеога олишяпти. Бу ерда шунчалик қонунбузарлик бўляптики, Раҳимовнинг қаердалигини сўрасам, “Что нам делать: все решает ФСБ!”, деб очиқчасига гапирди,- дейди Баҳром Ҳамроев.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳамроев кейинроқ ўз манбаларидан Зайниддин Раҳимов Омск шаҳридаги Семиреченский кўчаси, 132А уйида жойлашган ФМСга қарашли “Ижтимоий адаптация маркази”га олиб келинганини аниқлади:

- Уни қамоқхонадан “Газель”да олиб кетишган. Адаптация маркази раҳбаридан “Раҳимовни шу ерга олиб келишдими?”, десак, “Йўқ, бунга ФСБ жавоб беради” деяпти. ФСБ ҳозир суд ўрнига ҳам ҳукм чиқаряпти, одамни қамоқдан чиқариш, касал қилиб олиб бориб қўйишни ҳам, ўликхонадан ўлик чиқаришни ҳам қиляпти! Бу марказ Омск аэропортидан узоқ бўлмаган жойда эканини ҳисобга олиб айрим хулоса чиқаряпман, -дейди бир соатдан ошиқ вақт қамоқхона қўриқчилари томонидан ушлаб қолинганини гапирган фаол.

"Портловчи модда"ларни қидираётган полиция ходими
"Портловчи модда"ларни қидираётган полиция ходими

“Ёрдам” ташкилоти раҳбари улар Раҳимов орқасидан қувиб келаётганида уларни йўлда йўл полицияси ҳам тўхтатиб, салондагилар ва ҳайдовчи шахсини текширгани, гўё портловчи модда борлиги тўғрисида хабар келиб тушгани боис уларни текширишга мажбур бўлаётганини гапирган.

Баҳром Ҳамроев бу ҳодиса тўғрисида хабар топган Россиядаги қатор ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари Зайниддин Раҳимовни ноқонуний Россиядан ўғирлаб кетилишига чарши чораларни кўраётгани, жумладан, “Мемориал” ва “Фуқаровий кўмак” Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоларигача етиб боргани маълум бўлди.

Баҳром Ҳамроев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:49 0:00
Бевосита линк

"Раҳимовларни бир неча маротаба ўғирлашга уринишган"

Ҳамроев Ўзбекистон хавфсизлик хизмати тизимлари анчадан буён ака-ука Раҳимовларни ўғирлашга бир неча маротаба уриниб кўрганини эслатди.

Колонияга чақиртирилган полиция бўлинмаси
Колонияга чақиртирилган полиция бўлинмаси

Зайниддиннинг 1983 йилда туғилган укаси Зуҳриддин Раҳимов шу йилнинг февралида Россия пойтахтининг энг гавжум жойларидан бири саналган Павелецкий вокзалидаги метродан чиқаверишда номаълум кимсалар томонидан ўғирлаб кетилишга урингани тўғрисида Озодликка унинг кичкина укаси Ғофур гапириб берган эди.

Бундан олдинроқ, 2014 йилнинг июлида қашқадарёлик Зайниддин Раҳимов Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва Россия Федерал хавфсизлик хизмати “ташрифи”дан кейин ўз жонига қасд қилгани тўғрисида хабар берилган эди.

Ўзбекистон фуқароси Зайниддин Раҳимовга ҳам ФСБ, ҳам СНБ ходимлари колония ичкарисида босим ўтказган. Улар қилмаган жиноятларни “Бўйнингга оласан!”, деб дўқ-пўписа қилиб мажбурлашганидан кейин Зайниддин қўлларини кесишга мажбур бўлгани айтилган эди.

Қашқадарёлик маҳбуснинг укаси Зуҳриддин Ўзбекистон хавфсизлик хизмати идоралари нима сабабдан ака-укаларга бундай жиддий айбловларни қўяётганини ҳанузгача тушунмаётганини айтади:

- Менга колониядан акамнинг камерадошлари телефон қилиб, жума куни ходимлар келиб акамни сиқувга олишганини айтди. Мажбур қилишибди нимагадир “Ўзбекистонда сенинг айбинг бор экан”, деб. Қўл қўймаган экан, изоляторга тиқишибди. 7 сутка беришибди. Хабар ололмаяпман ҳозир, билолмасдан сиқилиб ўтирибман. Акам ўзи 2 йил олдин сохта пул билан тушган эди. Машинада ухлаб ётган. Ёнидаги болаларда сохта пул чиққан. Уларга 4 йил берди, акамга 2,5 йил “кемага тушганни жони бир”, деб. Ундан кейин бизни ҳам олиб бориб тиқиб қўйишди. Ҳозир кичкина укам ҳам ётибди ўша ерда. Мени яқинда қўйиб юборишди. Акамга нима статья қўйган бўлса , бизга ҳам шуни тикди, -дейди ноҳақлик туфайли ярим йил қамоқхонада умрини ўтказганини сўзлаган Зухриддин.

Озодлик сўнгги йилларда Россиянинг турли минтақалари, айниқса Москвадан ўнлаб ўзбекистонлик муҳожир-қочқинлар, айниқса¸ диндорлар деярли бир хилдаги айбловлар билан ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетилганини хабар бериб келмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бу ноқонуний ҳатти-ҳаракатларда Россия ФСБ ходимлари қўли борлигига инкор этиб бўлмас исбот-далиллар мавжудлигини гапириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG