Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:19

Ироқ ҳукумати кучлари Мосул аэропортини ишғол қилгач, шаҳарнинг ғарбий қисмига кирди


Ироқ ҳукумати кучлари АҚШ етакчилигидаги коалиция ёрдамида Мосул шаҳрининг ғарбий қисмини ишғол қилиш учун ҳужумларни амалга оширмоқда. Бу ҳақдаги хабарларга кўра, ҳарбийлар “Ислом давлати” экстремистик гуруҳи назорати остида қолаётган шаҳарнинг ғарбий қисмидаги мавзелардан бирига кириб борган.

Олдинроқ Мосул шаҳрининг “Исломий давлат” жангарилари қўлида қолаётган қисмини озод этиш учун курашаётган Ироқ кучлари шаҳар аэропортини забт этгани хабар қилинганди.

Бу ҳақда 23 февраль куни Reuters агентлигига Ироқ армияси иккинчи тезкор полки қўмондони полковник Маҳди Аббос маълум қилди.

"Мосул аэропорти тўлалигича назорат остига олинди. Бундан ташқари аэропорт яқинидаги шакар заводи ҳам жанггарилардан тозаланди”,- деди Маҳди Аббос.

Аввалроқ Ироқ кучлари АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция кўмаги билан Мосул шаҳрининг ғарбий қисмини озод этиш амалиётини бошлаган эди. Ироқ расмийларининг билдиришича, 19 февралдан бери 120 квадрат километр ҳудуд жангарилар чангалидан озод қилинган.

Расмийларга кўра, ҳукумат аскарлари яқин кунларда ғарбий Мосулга кириб бориши мумкин бўлади.

Ироқ кучлари ўтган йилнинг октябрь ойида АҚШ ҳаво ҳужумлари, шиа жангчилар ҳамда курд пешмерга қўшинлари кўмаги билан шаҳарни озод этиш амалиётини бошлаган эди. “Исломий давлат” етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий 2014 йил Мосулда туриб Ироқ ва Сурияни ўз ичига олган халифалик эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG