Линклар

АҚШ вице-президенти: Шимолий Кореяга нисбатан стратегик чидаш даври тугади


17 апрелда Жанубий Кореяга сафар қилган АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Жанубий Корея билан Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбийсизлаштирилган ҳудудга борди.

АҚШ вице-президенти Майк Пенс Шимолий Кореяни Дональд Трампнинг тоқатини синашни тўхтатишга чақираркан, Пхеньяннинг ракета ва ядровий қурол дастурини жиловлашнинг барча вариантлари кун тартибида эканлигини билдирди. 17 апрел куни Сеулда ўтказилган матбуот анжуманида Пенс АҚШнинг яқинда Сурия ва Афғонистонда ўтказган ҳарбий амалиётларини тилга олиб, бу чоралар “Президентимизнинг кучи ва қатъиятидан дарак”, деди.

17 апрелда Жанубий Кореяга сафар қилган АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Жанубий Корея билан Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбийсизлаштирилган ҳудудга ташриф буюрар экан, у президент Дональд Трамп бошчилигидаги АҚШ маъмурияти Шимолий Кореяга нисбатан президент Барак Обама даврида амал қилиб келинган "стратегик чидаш" сиёсатига амал қилмоқчи эмас деган.

Шимолий Корея Халқ Республикаси (ШКХР)нинг ядровий ракеталари муаммоси борасида "стратегик чидаш" даври тугади" , - деди у.

Пенснинг отаси 50-йилларда Кореяда бўлган урушда иштирок этган. Шу муносабат билан Пенс таъкидлаб айтдики, Вашингтон иттифоқдош сифатида ўзининг Сеул олдидаги мажбуриятларига содиқ қолади. У ҳам Трамп каби Американинг тинчлик тарафдори эканини таъкидлаб,ярим оролдаги ҳарбий тактикани муҳокама қилишдан бош тортган. Бироқ у "тинчликка ҳамиша куч воситасида эришган", - деди Пенс ва АҚШ, унинг сўзларига кўра, Корея ярим оролида хавфсизликни таъминлашга "тинчлик йўли билан, музокаралар воситасида" эришишга қатъий тарзда аҳд қилган, деган.

"Шунга қарамасдан, ҳаракатларнинг барча вариантлари ҳам кўриб чиқилмоқда", - деди у. Унинг айтишича, "биз ярим оролни ядро қуролидан ҳалос этиш ва халқнинг узоқ йиллар фаровон ва озод турмуш кечиришлари учун Жанубий Корея халқи билан елкама-елка туришда давом этамиз".

Сўнги ҳафталарда Корея ярим оролидаги вазият бирданига кескинлашган. Корея Ким Ир Сеннинг 105 йиллигига бағишлаб катта ҳарбий парад ўтказди, ядро каллакли ракетани учирди. АҚШ, ўз навбатида ярим оролга авианосец гуруҳини жўнатиб, АҚШнинг Жанубий Корея билан биргаликдаги ҳарбий машқларини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG