Линклар

Лавров АҚШ Шимолий Кореяга нисбатан "ўринсиз ҳаракат" қилмаслигига умид билдирди


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қўшма Штатлар Шимолий Кореяга нисбатан Сурияда бўлгани каби “ўта таваккаллчилик билан” бир томонлама ҳарбий ҳаракатларни амалга оширмаслигига умид билдирди.

17 апрель куни АҚШ вице президенти Майк Пенс Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи Хван Киоан билан Сеулда ўтган учрашувдан сўнг берган матбуот анжуманида

-1992 йилда АҚШ ва иттифоқчилар ядровий қуролсиз Корея ярим оролини яратиш учун бирлашдилар. Биз бу мақсадга тинч йўл билан етиш ниятидамиз, лекин сабр-тоқатнинг ҳам чегараси бор. Сўнгги икки ҳафта ичида дунё Сурия ва Афғонистонда ўтказилган ҳаракатлар тимсолида янги президентимизнинг куч ва қатъиятига гувоҳ бўлди. Шимолий Корея Қўшма Штатларнинг мазкур минтақадаги кучи ва қатъиятини синводан ўткизмаса яхши бўлар эди, -деб айтган эди.

Лавровнинг баёноти Пенснинг ушбу сўзларига жавоб тариқасида янгради.

Лавров Шимолий Кореянинг ядровий қурол яратиш урунишларини танқид қилди ва айни пайтда Пенснинг сўзлари Шимолий Корея томонидан тахдид ўлароқ баҳоланиши мумкинлигини айтди.

XS
SM
MD
LG