Линклар

Майк Пенс АҚШнинг “100 фоиз Япония билан бирга”лигини билдирди


АҚШ вице-президенти Майк Пенс.

Токиода Япония Бош вазири Шинзо Абе билан учрашган АҚШ вице-президенти Майк Пенс Вашингтон Корея ярим оролининг ядровий қуроллардан холи ҳудуд бўлиб қолиши учун Осиëдаги иттифоқдошлар билан ишлашга тайëр эканини билдирди.

- Айни кунларда Япониянинг кучайиб бораëтган фитналар билан тўқнаш қолганини билиб турибмиз. Биз 100 фоиз сиз биланмиз¸ деди Майк Пенс Абе билан ўтказган матбуот анжуманида.

Халқаро ҳамжамият ва БМТ томонидан кескин қораланганига қарамай¸ Шимолий Корея кейинги даврда ядровий ва ракета синовлари ўтказишни кучайтирмоқда.

17 апрель куни Майк Пенс¸ Вашингтоннинг "стратегик сабр даври" тугаганини билдирди¸ президент Трамп эса¸ Шимолий Корея етакчисини “ўзини яхши тутиш”га чақирди.

XS
SM
MD
LG