Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:25

Жанубий Корея Шимолий Кореянинг эҳтимолий фитналарига жавоб беришга тайёр


Шимолий Корея ракета синови.

Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин 8 июнь куни ўтган Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишида Қуролли кучлар ҳар доим жанговар ҳолатда бўлиши шартлигини айтди.

-Бизнинг ҳарбийлар Шимолий Корея амалга ошириши мумкин бўлган ҳар қандай фитнани бартараф этиш учун жанговар тайёргарлик ҳолатида бўлишлари шарт, - деди Мун Чже.

Шимолий Корея сўнгги бир ҳафта ичида бир неча маротаба ракета синовларини ўткизди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши 2 июнь куни Шимолий Корея янги ракета синовини ўткизганига жавобан Пхеньянга нисбатан санкциялар кўламни кенгайтирган эди.

Бироқ Шимолий Корея раҳбарияти БМТ резолюуияларини тан олмаслигини ва ядровий қурол яратиш йўналишидаги изланишларни давом эттиришини билдирган.

XS
SM
MD
LG