Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 22:35

АҚШ Давлат департаменти одам савдосига оид навбатдаги ҳисоботни эълон қилди


АҚШ Давлат департаменти 27 июнь куни жаҳонда одам савдосига бағишланган навбатдаги йиллик ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботда таъкидланишича, ҳар йили 20 миллион киши одам савдоси ва қуллик қурбонига айланмоқда. Мазкур жиноий бизнес айниқса Хитойда ривожлангани қайд этилган.

Президент Трампнинг маслаҳатчиси Иванка Трамп бу борада матбуотга сўзлар экан:

-Хатто консерватив ҳисоб-китобларга қараганда ҳам жаҳонда ҳар йили 20 миллион одам, жумладан, АҚШда ҳам одам савдогарлари қўйган тузоққа илинмоқда. Улар орасида жинсий қулликка мажбур этилган қизлар ва ўғил болалар ҳам бор. Уларнинг ҳикояларини тинглар экансиз, бу жиноятга қарши кураш АҚШда ва бутун дунёда бизнинг аҳлоқий ва стратегик манфаатимиз эканига амин бўласиз, - деб айтди.

Ҳисоботда билдирилишича, Хитой Шимолий Кореядан келган ишчилардан қул даражасида фойдаланишни кенг йўлга қўйган.

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Россия ҳам Шимолий Кореядан келган одамларни эксплуатация қилаётгани, уларнинг уйларига жўнатаётган ойликлари Шимолий Корея диктаторлик режимини қўллаб-қувватлашга сарфланаётганини билдирди.

Ҳисоботда Мьянма, Афғонистон, Малайзия ва Қатар одам савдосига қарши курашни кучайтиргани, аммо Россия, Куба ва Таиланд ўтган йилги даражада қолгани қайд этилган.

XS
SM
MD
LG