Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 11:09

АҚШ очарчиликка қарши кураш учун қўшимча 169 миллион доллар ажратди


Кения. Қурғоқчилик оқибатида қуриб қолган маккажўҳори даласи.

АҚШ ҳукумати Эфиопия ва Кенияда очлик ҳолатида яшаётганлар учун қўшимча равишда 169 миллион доллар маблағ ажратди. Бу ҳақда пайшанба куни USAID ташкилоти маълум қилди.

Июль ойида президент Трамп Сомали, Жанубий Судан, Нигерия ва Яман аҳолисига озиқ-овқат ёрдами кўрсатиш учун 639 миллион доллар ажартишга ваъда берган эди.

Аввалроқ БМТ мазкур давлатлар аҳолиси оммавий очлик арафасида эканидан ташвиш билдирган.

Африка ва унга қўшни бўлган минтақалардаги кўп давлатларда қуролли конфликтлар ҳамда қурғоқчилик оқибатида озиқ –овқат, ичимлик суви заҳираси инқирозга яқин даражада озайиб кетди.

БМТ маълумотига кўра, бугунги кунда жаҳонда 795 миллион одам тўйиб овқатланиш имкониятидан маҳрум бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG