Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:12

Россияда 63 яшар пенсионер 8 ярим миллион долларни лотореяда ютиб олди


"Омад келганда" лотореяси, Ўзбекистон (Иллюстратив сурат)

Россияда давлатга қарашли "Столото" ширкатининг "Российское лото" ўйинида йиғилган супермукофотни ютиб олди.

"Столото" ширкати сайтида берилган хабарга кўра, қиймати 506 миллион рублга (8 ярим миллион АҚШ доллари) тенг бўлган лоторея чиптасининг эгаси Воронежда истиқомат қиладиган 63 яшар пенсионер Наталья Власовадир.

Власованинг ширкатга берган интервьюсида айтишича, чиптани у Россия почтасида сотиб олган ва лоторея ўйналганидан бир ҳафта ўтгач, телевидениеда финалга чиққан чипта эгаси қидирилаётгани ҳақида такрор-такрор эълон берилгачгина, супермукофот эгаси эканини аниқлаган.

Пенсионер ютуқнинг бир қисмини хайрияга сарфлаш ниятини билдирган. Россияда пенсионерларнинг ойлик ўртача пенсияси 14 минг рубл атрофида.

XS
SM
MD
LG