Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:18

Медведев президентликка номзодини кўрсатмаслигини билдирди


Россия Бош вазири Дмитрий Медведев.

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев бўлғуси президентлик сайловида ўз номзодини кўрсатиш нияти йўқ эканини маълум қилди.

-Шахсан менга келсак, ҳозирги сиёсий даврда ёки бугунги сиёсий мавсумда ўзимни бу лавозимда кўрмаяпман, -деди Медведев.

У бу ҳақда 30 ноябрь куни Россия телеканалида қилган чиқиши пайтида билдирди.

Медведев "Путин ўз номзодини президентликка кўрсатадими?" деган саволнинг жавобини ҳозирча билмаслигини, лекин Путин номзодини кўрсатса, ҳукумрон “Единая Россия” партияси уни қўллаб-қувватлашини айтди.

Медведевга кўра, Путинни “муваффақиятли президент”, деб айтиш мумкин.

Россияда навбатдаги президентлик сайловлари 2018 йил мартига белгиланган.

XS
SM
MD
LG