Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:04

АҚШ матбуоти Трапм Тиллерсонни ишдан бўшатмоқчи эканини ёзди


АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон.

АҚШ матбуоти Оқ Уй Рекс Тиллерсонни давлат котиби лавозимидан истеъфо беришга мажбурлаш ва унинг ўрнига Марказий разведка бошқармаси директори Майк Помпеони тайинлаш режасини ишлаб чиққани тўғрисида хабар тарқатди.

“Нью-Йорк таймс” газетаси 30 ноябрь куни юқори лавозимли манбага таянган ҳолда “Дональд Трамп маъмурияти бу борада кейинги бир неча ҳафта ичида” баёнот билан чиқишини ёзди.

Associated Press, Reuters ва бошқа ахборот агентликлари ҳам юқори лавозимли амалдорга таянган ҳолда мана шундай хабарни тарқатган.

Режага кўра, Майк Помпео давлат котиби лавозимига тайинлангач, унинг ўрнига сенатор Том Коттон Марказий разведка бошқармасига рабарлик қилади.

Оқ Уй матбуотнинг бу хабарларига раддия берди ва “ҳозирча кадрларни алмаштириш масаласи кун тартибида эмас”лигини билдирди. Давлат департаменти ҳам Тиллерсоннинг истеъфоси тўғрисидаги хабарларни рад этди.

Дональд Трамп ва Рекс Тиллерсон халқаро масалаларда кўпинча бир-бирлари билан зиддиятга киришадилар.

NBC телеканали октябрь ойида Тиллерсон Пентагондаги учрашув пайтида Дональд Трап шаънига ҳақоратли гаплар айтганини хабар қилган эди. Бироқ Тиллерсон бу хабарга раддия берган.

XS
SM
MD
LG