Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2018, Тошкент вақти: 22:18

Навальний сайловларни бойкот қилиш бўйича намойиш ўтказишга чақирди


Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний.

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний ўз тарафдорларини 28 январда президентлик сайловини бойкот қилиш бўйича намойиш ўтказишга чақирди.

27 декабрда Навальний ўз веб сайтида “Путин ва Кремль 18 март куни ўтадиган президентлик сайловида катта давоматга муҳтож” бўлишини таъкидлаб, сайловчиларни “барча имкониятларни тишга солган ҳолда сайловларни бойкот қилиш”га чақирди.

Марказий сайлов комиссияси аввалроқ Навальний “Кировлес” иши бўйича судланганлигини билдириб, уни президентликка номзод сифатида рўйхатга олишдан бош тортган эди.

27 декабрда амалдаги президент Владимир Путин Марказий сайлов комиссиясига сайловларда иштирок этиш учун ҳужжатларини топширди.

XS
SM
MD
LG