Линклар

21 феврал 2018, Тошкент вақти: 09:52

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги 8 йил олдин ёпилган ўтказиш пунктини очиш режалаштирилмоқда


“Самарқанд-Панжакент” чегара - ўтказиш пункти жорий йил Наврўз байрами арафасида қайта очилиши режалаштирилмоқда.

Бундан 8 йил олдин ёпилган Ўзбекистон - Тожикистон чегарасидаги “Самарқанд-Панжакент” чегара - ўтказиш пункти жорий йил Наврўз байрами арафасида қайта очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тожикистондаги Азия плюс агентлиги ҳукуматдаги манбага асосланган ҳолда хабар берди.

Хабарда таъкидланишича, айни пайтда томонлар чегара-ўтказиш пунктини очишга тайёргарлик ишларини олиб бормоқда, чегараолди инфратузилмаси фаол тайёрланмоқда.

Бугунги кунда Тожикистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида иккита халқаро чегара –ўтказиш пункти 24 соат давомида ишламоқда.

Аввалроқ Озодлик радиоси 10-11 январь кунлари Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Душанбега сафар қилилиши ва Тожикистон расмийлари билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда чегара масалаларини муҳокама қилиши тўғрисида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG