Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2018, Тошкент вақти: 04:25

Хавфсизлик кенгашида армияни ислоҳ қилиш масаласи муҳокама этилди


Ўзбек аскарлари.

Ўзбекистон Хавфсизлик кенгашининг 10 январда бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишида Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш масаласи муҳокама этилди.

Президент матбуот хизматининг билдиришича, Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган мажлисда Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов, Мудофаа вазири Абдусалом Азизов, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари қатнашди.

Хабарда президент ўз нутқида “Қуролли Кучларимиз барча давлат идоралари, муассаса ва корхоналар учун етук кадрлар тайёрлайдиган ҳақиқий мардлик ва юксак ватанпарварлик мактабига айланишига эришишимиз зарур”, деб айтгани таъкидланади.

Шавкат Мирзиёев нутқи давомида бундан буён бир йилда камида 4 марта қўққисдан жанговар тайёргарлик текшируви ўтказилишини маълум қилган.

Йиғилишда Қуролли Кучларнинг жанговар ҳолатга шайлиги аввалари 5 кун бўлгани, бугунги кунда эса бунинг учун 3 соат талаб қилиниши билдирилди.

XS
SM
MD
LG