Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2018, Тошкент вақти: 10:57

Акциз солиғи 5 баробар камайганига қарамай автомобиллар нархи арзонлатилмайди


Ravon 4 автомашинаси.

Ўзбекистонда акциз солиғи миқдори камайтирилганига қарамай, автомобиллар нархини арзонлатиш назарда тутилмаяпти. Бу ҳақда 10 январь куни GM O’zbekiston ширкати маълум қилди.

Аввалроқ GM O’zbekiston ишлаб чиқараётган автомобиллар учун акциз солиғи миқдори 5 фоиздан кўпроққа камайтирилган ва 27 фоиздан 5 фоизга туширилгани хабар қилинган. Бунинг ортидан автомашиналар нархи ҳам арзонлаши тўғрисида тахминлар пайдо бўлган эди.

GM O’zbekiston ширкатининг расмий маълумотида айтилишича, 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб валюта конвертациясига рухсат берилгач, ўзбек сўмининг долларга нисбатан қадри кескин тушиб кетгани ортидан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашиналар нархи кўтарилиб кетишининг олдини олиш мақсадида акциз солиғи 5 фоиз қилиб белгиланган.

Марказий банк 2017 йил 5 сентябрдан бошлаб, ўзбек сўмининг бир АҚШ долларига нисбатини 4210 сўмдан 8100 сўмга туширган эди.

XS
SM
MD
LG