Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 23:02

Тожикистон Ўзбекистон билан сувдан фойдаланиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришдан манфаатдор


Бош вазир Абдулла Арипов (чапда) президент Эмомали Раҳмон томонидан 10 январда қабул қилинди.

Бош вазир Абдулла Ариповни 10 январь куни Душанбеда қабул қилган президент Эмомали Раҳмон сув-энергетика заҳираларидан фойдаланиш юзасидан Ўзбекистон билан давлатлараро муносабатларни кучайтириш долзарб вазифа эканини таъкидлади. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда савдо-сотиқ, ватандошларнинг чегарадан ўтишига қўйилган чекловларни бекор қилиш, экспорт тарифларини камайтириш, мавжуд темир йўллардаги қатновларни жонлантириш, икки давлат ўртасидаги миналаштирилган ҳудудларни тозалаш каби масалалар муҳокама қилинган.

Эмомали Раҳмон Тожикистон Ўзбекистон билан сув-энергетика заҳираларидан фойдаланиш масаласида минтақавий манфаатларга зид келмаган ҳолда ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканига алоҳида тўхталди.

Ўзбекистон Бош вазирининг Тожикистонга сафари жараёнида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега расмий ташрифига тайёргарлик масаласи ҳам кўриб чиқилади.

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари жорий йилнинг баҳорида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Ӯзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг 10 январда Тожикистонга бошланган сафари 11 январда якунига етади.

XS
SM
MD
LG