Линклар

Шошилинч хабар
21 август 2018, Тошкент вақти: 18:38

Иордания қироли Қуддус масаласида ташвиш билдирди


Майк Пенс ва Абдуллоҳ Аммонда 21 январь куни учрашди.

Иордания қироли Абдулла II мамлакат пойтахти Аммонда АҚШ вице президенти Майк Пенс билан ўтган учрашув пайтида Вашингтон Қуддусни Исроил пойтахти, деб тан олганидан ташвиш билдирди.

-Биз учун Қуддус мусулмон ва насронийлар каби яҳудийлар учун ҳам калитдир. Бу минтақадаги тинчликнинг калитидир, бу радикализациянинг асосий сабабларига қарши курашда мусулмонлар учун самарадорлик калитидир. Бугунги кунда биз жиддий муаммога дучор бўлдик. Сизнинг ташрифингиз ишончни қайта тиклаш мақсадини кўзлаётганига аминман ва бу ишонч нафақат 1967 йилнинг 4 июнида Шарқий Қуддус мустақил Фаластин давлатининг пойтахти сифатида тан олингани юзасидан қарорни амалга ошириш, балки халқаро қонунлар ҳамда араб тинчлик ташаббуси доирасида тан олинган Исроил давлати билан хавфсиз қўшничилик қилишда ҳам шаклланади, -деб айтди.

21 январь куни ўтган учрашувда Майк Пенс қирол сўзларига жавобан Дональд Трамп 2017 йилнинг 6 декабрида Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олишини эълон қилиши "тарихий қарор бўлди", деб билдирди.

"Айни пайтда АҚШ маъмурияти Исроил ва Фаластин ўртасидаги тинчлик музокараларини давом эттиришдан манфаатдор", деди Пенс.

Майкл Пенс 20 январь куни Яқин Шарққа тўрт кунлик сафарини бошлаган. У 20 январда Мисрда, 21 январда Иорданияда бўлди. 22 январь куни Пенс Исроилга боради.

XS
SM
MD
LG