Линклар

Шошилинч хабар
24 май 2018, Тошкент вақти: 20:38

Трамп Толибон билан тинчлик музокаралари ўтказиш ғоясидан воз кечди


АҚШ президенти Дональд Трамп.

АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистонда сўнгги ҳафталарда кўплаб одамлар ҳалок бўлган террор ҳужумлари содир этилгани ортидан Толибон билан тинчлик музокаралари олиб бориш ғоясидан воз кечилишини маълум қилди.

“Биз толиблар билан мулоқот қилишни истмамаймиз”, деди Трамп 29 январь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши вакиллари билан ўтказилган нонушта пайтида.

Кобулда 27 январда содир этилган энг қонли террор ҳужумларидан бирида юздан ортиқ одам ҳалок бўлди, 235 одам, жумладан 30 нафардан ортиқ полициячи яраланди. Ҳужум учун масъулиятни Толибон ўз зиммасига олган.

Мазкур ҳужумдан сўнг Трамп барча иттифоқчи давлатларни “Толибонга қарши қатъий чоралар қўллаш”га чақирди.

29 январь кунги нонушта пайтида Дональд Трамп “Биз Афғонистонда бошлаган ишимизни ниҳоясига еткизмоқчимиз”, деди ва “одамларни, жумладан, болаларни орқа олдига қарамай ўлдираётган Толибон билан гаплашадиган гапимиз йўқ”, деб билдирди.

XS
SM
MD
LG