Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2018, Тошкент вақти: 13:24

Словакияда журналист ўлдирилиши ортидан ҳукуматнинг уч амалдори истеъфо берди


Словакияда журналист Ян Куцьяк хотирланмоқда.

Словакияда журналист Ян Куцьяк ва қаллиғининг ўлдириб кетилиши ортидан бош вазир ёрдамчиси Мария Трошкова, Хавфсизлик кенгаши котиби Вилиам Ясань ва Маданият вазири Марек Мадьярич истеъфо берди.

27 ёшли Ян Куцьяк Aktuality.sk сайтининг мухбири эди. У коррупция ва уюшган жиноятчилик бўйича журналистик суруштирувларни олиб борувчи халқаро марказ билан ҳамкорлик қилган.

У мазкур ташкилот билан биргаликда Словакия сиёсатчиларининг Италия мафияси билан алоқаларни ўрганаётган эди.

Ян Куцьяк ва қаллиғининг жасади 25 февраль куни пойтахт Братиславадан 65 километр узоқликдаги Велка-Мака шаҳридаги уйидан топилган эди. У ўқотар қуролдан ўлдирилган. Полиция Куцьякнинг ўлимини унинг касбий фаолияти билан боғламоқда.

Расмийлар аввалроқ “Словакияда бунга қадар журналистга нисбатан бундай аёвсиз ҳужум бўлмаган”ини билдирган эди.

Журналистнинг ўлими ортидан Словакия мухолифати Ички ишлар вазири Роберт Калиняк ва полиция бошлиғи Тибор Гашпар истеъфосини талаб қилмоқда.

XS
SM
MD
LG