Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2018, Тошкент вақти: 09:59

Словак журналисти қотиллиги бўйича 7 шахс қўлга олинди


Журналист Ян Куцьякнинг ўлдирилиши юзасидан тергов-қидирув ишлари олиб бораëтган Словакия полицияси италиялик тадбиркор Антонио Вадала¸ унинг укаси Бруно Вадала ва жияни Пьетро Катроппни ҳибсга олди. Айни иш доирасида яна тўрт шахс қўлга олинган.

Бу ҳақда Словакия Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби маҳаллий матбуотга хабар берди.

Антонио Вадала¸ словак сиëсатчиларининг Италиядаги Ндрангета мафия гуруҳи билан алоқаси юзасидан Куцьяк олиб бораëтган журналистик суриштирув марказидаги шахс бўлган.

Полиция расмийсига кўра¸ тергов доирасида Куцьякнинг ўлдирилишидан манфаатдор деб кўрилган қатор шахслар уйида тинтув ҳам ўтказилган.

27 яшар Ян Куцьяк ва қаллиғининг жасади 25 февраль куни пойтахт Братиславадан 65 километр узоқликдаги Велка-Мака шаҳридаги уйидан топилган эди.

Ўлимидан сўнг чоп этилган сўнгги мақоласида Куцьяк бизнесмен Вадаланинг итальян мафияси билан яқин алоқадаги шахс экани ва унинг 2000 йиллар бошида Италия полицияси таъқибидан қочиб¸ Словакияда ўрнашганини ëзган.

Журналистнинг сўнгги суриштирувига кўра¸ Вадала Словакияда собиқ модель¸ мамлакат Бош вазири ëрдамчиси Мария Трошкова билан биргаликда бизнес олиб борган.

Қотиллик сабаб тугалланмай қолган бу журналистик суриштирув мазмуни ошкор бўлиши билан Трошкова истеъфога кетди.

XS
SM
MD
LG