Линклар

Шошилинч хабар
20 май 2018, Тошкент вақти: 16:58

Тошкент ҳокимияти пойтахтликларни кўлмак муаммосидан халос қилмоқчи


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон пойтахти кўчаларини якшанба куни кучли ёғингарчиликлар туфайли сув босгани кузатилди. Бу муаммони ҳал қилиш учун Тошкент шаҳар ҳокимияти пойтахтнинг дренаж-лоток тизими объектлари ҳолатини ўрганиш билан шуғулланувчи ишчи гуруҳи тузади.

Ҳокимият матбуот хизмати хабарномасида кўчаларда кўлмак ҳосил бўлишига турли ташкилотлар ва фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан дренаж лотокларининг ёпиб қўйилиши ҳам сабаб бўлаётгани қайд этилади.

Ишчи гуруҳи таркибига туман ҳокимиятлари, Ободонлаштириш бошқармаси, “Сувсоз” корхонаси вакиллари ва экспертлар ўрин олиши, гуруҳ вужудга келган вазиятни ҳал этиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиши лозимлиги айтилган.

Муаммони ҳал қилишда дунёнинг йирик мегаполисларида қўлланилаётган замонавий ечимлар ҳам инобатга олинишини урғулаган ҳокимият ватандошларни камчиликларни бартараф этишда шаҳар маъмурияти билан кучларни бирлаштиришга чақирган.

XS
SM
MD
LG