Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2018, Тошкент вақти: 21:03

ЕТТБ Ўзбекистон капитал бозорини ривожлантирмоқчи


Европа тикланиш ва тараққиёт банки раҳбари Сума Чакраборти.

Президент Шавкат Мирзиёев 1 август куни мамлакатга ташриф буюрган Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабартини қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.

“Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, уни асосий тармоқлардаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг стратегияларини ишлаб чиқиш, корхоналарни хусусийлаштиришга тайёрлаш, давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, шунингдек, мамлакатимиз иқтисодиётига хусусий инвестицияларни жалб этишга қаратилган янги дастур ва лойиҳалар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Сума Чакрабарти молия вазири Жамшид Қўчқоров, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов ҳамда хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нажмиддинхўжа Шарипов билан ҳам учрашди.

Учрашувда Молия вазирлиги, Марказий банк, Рақобат қўмитаси ва ЕТТБ ўртасида Ўзбекистонда капитал бозорини ривожлантириш ва миллий валютада молиялаштириш тўғрисидаги ўзаро англашинув меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасида 1993 йилда алоқа ўрнатилган, аммо банк, 2003 йилдан бошлаб, Ўзбекистонга кредит ажратишни камайтирган эди. 2010 йилда ЕТТБ мамлакатдаги лойиҳалар учун кредит маблағлари ажратишни бутунлай тўхтатганди.

ЕТТБ 2017 йил ноябрида Тошкентда яна ўз ваколатхонасини очди ва Ўзбекистонга олтита янги лойиҳа учун 153 миллион евродан ортиқроқ кредит берди.

Ўзбекистон Европа тикланиш ва тараққиёт банкига 1992 йилда аъзо бўлган. Банк15 йил давомида Ўзбекистонга 1 миллиард доллардан кўпроқ сармоя киритди.

XS
SM
MD
LG