Линклар

Шошилинч хабар
26 сентябр 2021, Тошкент вақти: 08:34

Мирзиёев Навоийда ҚФСни ишга туширди, БАА билан алоқаларни мақтади


Президент Шавкат Мирзиёев 27 август куни Навоий вилояти Кармана туманида мамлакатдаги илк қуёш фотоэлектр станциясини ишга тушириш маросимида қатнашди.

Президент матбуот хизмати тарқатган хабарда айтилишича, ўтган йили қурилиши бошланган лойиҳанинг умумий қиймати 110 миллион доллар. Мажмуада 300 мингта қуёш панеллари ўрнатилди. Унинг қуввати 100 мегаВатт.

- Ушбу станция янги Ўзбекистон энергетика тизимида биринчи улкан қадам, таъбир жоиз бўлса, “биринчи қалдирғоч” бўлиб, соҳа ривожида мутлақо янги даврни бошлаб бермоқда. Бу ерда йилига 252 миллион килоВатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг ҳисобидан 80 миллион куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 160 минг тонна буғланувчи газлар чиқишининг олди олинади, - дея Мирзиёевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Президент матбуот хизмати.

«Nur Navoiy solar» номли лойиҳа Бирлашган Араб Амирлигининг «Масдар» компанияси томонидан амалга оширилган.

Мирзиёев БАА билан ўзаро ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланиб бораётганини таъкилаган.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда энергетика соҳасида умумий қиймати қарийб 1,5 миллиард доллар бўлган 1 минг 700 мегаВаттли 6 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

XS
SM
MD
LG