Линклар

Шошилинч хабар
28 январ 2021, Тошкент вақти: 17:39

Манафорт сўров маълумотларини Россия махсус хизматларига бергани айтилмоқда


Пол Манафорт

АҚШ судига берилган янги ариза президент Дональд Трамп сайловолди штабининг собиқ раҳбари 2016 йилги кампания вақтида ўтказилган сўров маълумотларини рус-украин кишисига берганини кўрсатмоқда. АҚШ разведка хизматлари ўша кишини рус жосуслик хизматларига алоқадорликда гумон қилмоқда.

Аризани Пол Манафортнинг адвокатлари – эҳтимол хато сабаблидир – 8 январда берди, чунки федерал жюри Манафортни айбдор деб топган, у Украина сиёсатчилари ва бизнес манфаатлари учун қилган ишлари билан боғлиқ фитна бўйича айбловларни тан олган эди.

Ариза махсус прокурор Роберт Мюллер айбловларни эълон қилгандан сўнг берилди. У Россия амалдорлари билан Трамп ёрдамчиларининг эҳтимол тутилган ҳамкорлигини тергов қилмоқда. Мюллер қўл остидаги прокурорлар Манафортни ҳамкорлик қилишга рози бўлгандан сўнг ўзларига ёлғон гапирганликда гумон қилмоқда.

Манафортнинг адвокатлари у ҳакамлар кенгаши ва порокурорлар билан учрашувлари чоғида “имкон қадар тўлиқ ва ҳақиқий маълумот бергани”ни айтди.

Адвокатларнинг ёзишича, Манафорт гўё Константин Килимник билан алоқалари хусусида прокурорларни чалғитган. Манафорт Украинанинг “Минтақалар партияси”га маслаҳатчилик қилаётганда Килимник унга ёрдамчи бўлган.

Яна адвокатлар Манафорт “2016 йилги президент сайлови кампаниясига тегишли сўров маълумотларини бергани”ни ҳам ёзди.

Сўровлар ҳақидаги ахборотда сайловолди кампанияси ҳақидаги маълумотлар бор-йўқлиги ва у қачон узатилгани аризада кўрсатилмаган. Лекин маълумотларда русларга АҚШ сайлови ҳақидаги ички ахборот берилган бўлиши мумкин.

Аризанинг бошқа бир қисмида Манафортнинг адвокатлари Килимник билан “бир неча марта” у “Украинанинг тинчлик режасини муҳокама қилган бўлиши мумкинлиги” айтилади.

Килимник 2017 йил февралида “Озодлик” радиосига берган интервьюсида Манафорт маслаҳат бўлиб турганда, жумладан, таклиф этилган тинчлик режаси бўйича кўп иш қилганини, аммо бу ишга Манафорт аралашмаганини айтган эди, аммо 8 январда судга берилган ариза ушбу иддаони рад этди.

Манафорт Трампнинг сайловолди кампаниясига 2016 йил мартда қўшилган эди. Лекин август ойида Украина расмийлари унинг “Минтақалар партияси” учун қилган ишлари рўйхатини эълон қилгандан сўнг ишдан бўшатилди.

Яна банк қаллоблиги ва Украинада ишлаган вақтида солиқ тўламагани учун Виржиния суди август ойида уни айбдор деб топган эди.

Манафорт кейинчалик Вашингтон шаҳрида қайтадан судга тортилмаслик учун фитнанинг иккита банди юзасидан алоҳида иш бўйича айбини бўйнига олди.

У июнь ойидан бери қамоқда ўтирибди.

Прокурорларга кўра, Манафорт билан Килимник Мюллер юритаётган иш бўйича потенциал гувоҳлар билан алоқага чиқиб, улар сўроқ қилинса, нима дейиш кераклигини айтмоқчи бўлган. Бу федерал қонунлар бўйича жиноят саналади.

Манафортга 8 февралда Виржинияда, 5 мартда эса Вашингтон шаҳрида суд ҳукми ўқилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG