Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:55

Хитой космосда қуёш электростанцияси қурмоқчи


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Қуёш исталганча фойдаланишимиз мумкин бўлган деярли чексиз энергия манбаидир. Аммо қуёш энергиясидан амалда самарали равишда қўлланиш инсоният олдида турган муҳим масалалардан ҳисобланади. Ернинг кўп қуёш тушадиган ҳудудларига ўрнатилган қуёш электростанциялари яхшигина иш бермоқда, аммо улар билан боғлиқ йирик муаммолар ечими топилгани йўқ.

Биринчидан, қуёш панеллари муайян соат давомида энергия тўплай олади, холос. Об-ҳаво эса уларнинг ишлашига тўсқинлик қилиб туради.

Эндиликда Хитой олимлари бу муаммоларга ечими топганини айтишмоқда.

Хитойнинг Science and Technology Daily газетасида чоп этилган мақолада эътироф этилишича, Хитой фазода қуёш электростанциясини қурмоқчи. Бундай станция Ер орбитасида айланиб, қуёш нурини тинимсиз тўплаб туради. Мамлакат ушбу ғояни кейинги бир неча йил ичида синаб кўрмоқчи.

Фазода электростанция қуриш нафақат об-ҳаво муаммоларини бутунлай бартараф қилади, балки станция 24 соат ишлашини таъминлайди. Мақолада ёзилишича, Хитой олимлари режалаштираётган космик станция қуёш энергиясини тўплаб, уни лазер ёки микротўлқин шаклида Ерга юборади. Бунинг ортидан тўпланган энергия электр энергиясига айлантирилади.

Ушбу концепция 2021-25 йилларда кичик орбитал станция шаклида синаб кўрилади. Кейинчалик эса йирик станциялар қурилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG