Линклар

Шошилинч хабар
27 феврал 2024, Тошкент вақти: 15:36

Nemolchi.uz: Самарқандда ўқувчи қизга тегажоғлик қилган ўқитувчи жазосиз қолмоқда


Жинсий зўравонлик. Иллюстратив сурат.
Жинсий зўравонлик. Иллюстратив сурат.

Самарқандда ўқувчи қиз жинсий зўравонлик қурбони бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистонда жинсий зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz лойиҳаси хабар берди.

17 ёшли қиз 2022 йил апрель ойидан 5-мактаб ўқитувчисидан қўшимча равишда математика бўйича сабоқ ола бошлаган. 36 ёшли ўқитувчи 2023 йил 5 май куни ўқувчисини алдов ва куч ишлатиш йўли билан уйига олиб келган ва қаршилигига қарамай уни ечинтириб, жинсий эҳтиёжларини қондирган.

Кейин қизни видеога олиб, бўлиб ўтган ҳодиса ҳақида ҳеч кимга оғиз очмаслиги кераклиги, акс ҳолда шахсий сурат ва видеоларини тарқатишини айтиб қўрқитган.

Орадан маълум вақт ўтиб қиз ҳодиса ҳақида онасига айтиб берган. Қизнинг Россияда меҳнат муҳожири сифатида ишлаётган отаси дарҳол қайтиб келган ва 18 август куни оила прокуратурага ариза берган.

10 октябрь куни қизнинг отаси воқеа юзасидан тергов қандай кетаётганини билиш учун ички ишлар бўлимига мурожаат қилгандан кейингина унга жиноят иши қўзғатиш рад этилгани ҳақида ёзма жавоб берилган. Гарчи рад этиш ҳақида қарор 27 сентябрь куни имзоланган бўлса-да, терговчи бу ҳақда жабрланувчини хабардор қилишни зарур деб ҳисобламаган. Унга экспертиза хулосаси ҳам тақдим этилмаган.

Бундан ташқари, ўқитувчи қизнинг фотосуратларини ижтимоий тармоқ орқали тарқатиб юборган.

Nemolchi.uz хабарига кўра, айни пайтда жинсий зўравонлик содир этган шахс психологик-неврологик диспансерга ётиб олиб, ноқонуний ҳаракатларини давом эттирмоқда.

“Самарқанд вилояти прокуратурасидан ушбу ҳолатни батафсил ўрганишни талаб қиламиз. Нега қизнинг отаси иш материаллари билан бунчалик кеч таништирилди ва унга ўзи имзолаган баённомаларнинг нусхалари берилмади? Қиз мактабга боришдан қўрқади, лекин унга ҳалигача ҳимоя ордери берилмади.

Тармоқларда яна педофилия билан боғлиқ ҳолатлар муҳокамади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:37 0:00

Зўравон эса гўёки “жинни”дай қизларнинг тақдирига рахна солишда давом этадими?!” деб ёзади Ўзбекистонда жинсий зўравонликка қарши курашувчи лойиҳа.

Аввалроқ Nemolchi.uz Тошкентдаги 158-мактаб ўқувчиларини ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлагани ортидан 2 йилга қамалган психолог Азад Гасанов муддатидан олдин озодликка чиққани ва яна ўқитувчилик фаолиятига қайтгани ҳақида ёзган эди.

Ўтган ҳафта Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция судлов ҳайъати Хоразм вилояти Адлия бошқармаси собиқ бошлиғи Ойбек Машарипов ва вилоятнинг Янгиариқ тумани ФВБ собиқ бошлиғи Анвар Курязовларни суд залидан қамоққа олиш ҳақида ҳукм чиқарган.

Собиқ мулозимлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсга моддий қимматликлар бериш ёхуд уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш) билан айбланган.

Ҳолбуки, апелляция инстанция суди шу йилнинг июнь-июль ойидаги эшитувларида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига нисбатан жинсий тажовуз аломатлари борлигини, мазкур ҳаракатлар қайта терговларда ўрганилиши лозимлигини таъкидлаб, ажрим чиқарганди.

Мазкур иш тафсилотлари жамоатчиликка ошкор бўлиши ортидан Олий суд ва Бош прокуратура судланувчилар процессуал тартибда қамоққа олинганини маълум қилган эди.

Бироқ жабрланувчи қизларнинг айтишича, бу гапларнинг барчаси ёлғон, судланувчилар бирор кун ҳам қамоққа олинмаган. Жабрланувчилар давлат идоралари жамоатчиликнинг овозини ўчириш учун ёлғон хабар тарқатганини иддао қилмоқда.

Nemolchi.uz лойиҳасига кўра, Урганч шаҳридаги Меҳрибонлик уйи мудираси уч қизни танлаб олиб, 10 ой давомида (2021 йил майдан 2022 йил февралга қадар) «моддий манфаат учун уларни турли эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган».

Форум

XS
SM
MD
LG