Линклар

Шошилинч хабар
01 октябр 2023, Тошкент вақти: 11:17

Ўзбекистоннинг катта қисми электрсиз қолди, Тошкент метроси тўхтади - энерготизимда "йирик носозлик"


25 январь куни Тошкент вақти билан соат 11 ларда пойтахтнинг кўплаб, айрим хабарларга кўра эса, барча ҳудудларида электр энергиясида узилишлар содир бўлган.

Республиканинг бошқа шаҳар ва ҳудудлари ҳам электрсиз қолгани хабар қилинмоқда.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги тарқатган хабарга кўра, мамлакат энерготизимида маҳаллий вақт билан соат 10:57 да юз берган йирик узилишларга Қозоғистон электр тармоғидаги "катта авария" сабаб бўлган.

Авария натижасида Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келгани айтилади.

Ижтимоий тармоқларда қўшни давлатлар - Қозоғистон ва Қирғизистоннинг Чимкент, Тараз, Олмаота, Туркистон, Ўш ва Бишкекда шаҳарларида ҳам электр энергияси ўчиши кузатилгани хабар қилинмоқда.

"Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ИЭСи, Сирдарё ИЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган.

"Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди.

Ҳозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ИЭСларни алоҳида ишга тушириб, босқичма-босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда", дейилади Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Пойтахтда светофор ҳам ишламай қолгани боис чорраҳаларда тартибсизликлар юзага келгани, айрим кўп қаватли уйларнинг лифтларида одамлар қамалиб қолгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалмоқда.

Ўзбекистон Уй жой коммунал хизмат вазирлиги мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, иситиш, оқова ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилишидан огоҳлантирди.

Тошкент аэропорти электрдаги узилишлар сабаб самолётларни қабул қилишни тўхтатгани хабар қилинмоқда.

Ижтимоий тармоқларда мобил телефон алоқаси ҳам тез орада узилишидан хавотирлар билдирилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан газ ва электр мосламаларини тармоқдан вақтинча узишни сўради, пойтахтда шахсий автотранспортлардан вақтинча фойдаланмаслик тавсия қилинмоқда.


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эҳтимолий аварияларнинг олдини олиш мақсадида газ ва электр мосламаларини тармоқдан вақтинча узиб қўйишни сўрамоқда.

Хабар тўлдирилмоқда

XS
SM
MD
LG