Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2020, Тошкент вақти: 03:50

Елена Урлаевани милиция ходимлари яна психиатрия касалхонасига ётқизди


Елена Урлаева

Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, асосан икки аёлдангина (бири - журналист Малоҳат Эшонқулова) иборат “Қўрқмаслар” гуруҳи аъзоси Елена Урлаева 1 март куни Тошкент шаҳар 1- клиник психиатрия касалхонасига ётқизилди.

Урлаеванинг касалхонага ётқизилиши билан тугаган воқеанинг бевосита иштирокчисидан олинган бу маълумотни унинг 89 яшар онаси тасдиқлади.

Бу қатор халқаро ташкилотларнинг эътиборига тушган, халқаро мукофотлар билан тақдирланган ҳуқуқ ҳимоячисининг биринчи марта психиатрия касалхонасига ётқизилиши эмас.

"Қўлини қайириб, судраб олиб кетдилар"

Елена Урлаева психиатрия касалхонасига Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Зулфияхоним кўчасидаги 38-б уйдан олиб кетилгани тўғрисида Озодликка шу уйнинг эгаси, 1943 йилда туғилган Камолиддин Зиётов айтиб берди.

- Иккита лейтенант келди. Улар Урлаеванинг қўлини қайириб, судраб олиб чиқиб кетди. Кечки пайт ўша милиция ходимлари яна қайтиб келишди бизнинг уйимизга. Ётқиздик жиннихонага дейишди, деди Камолиддин Зиётов.

Бу маълумотни Елена Урлаеванинг 89 яшар онаси Вера Евстигнеева тасдиқлади.

- Қизимни кеча психкасалхонага ётқизишибди. Ўзим бориб кўролмайман, набирам бориб, билиб келди, у касалхонанинг 9- бўлимида, деди қария йиғлаб.

Елена Камолиддиннинг уйида нима қилаётган эди?

Маълум бўлишича, Елена Урлаева 2016 йилнинг декабридан буён Камолиддин Зиётовга унинг бир неча йилдан буён ҳал бўлмай келаётган муаммоси – уйи билан боғлиқ можарони ҳал қилиш йўлида ҳуқуқий ёрдам бериб келаётган эди.

Зиётовнинг айтишича, унинг Зулфияхоним кўчасидаги 38-б уйининг бир қисмини “бир оила ва яна бир номаълум шахс эгаллаб олган” ва Урлаева мулкини қайтариб олиш учун унга ёрдам бераётган эди.

"Милиционерлар уйга пойафзалини ечмай кириб келишди"

Бошлаб қўйган ишини давом эттириш учун Урлаева Зиётовнинг уйига 1 март куни ҳам келган ва бир масала юзасидан милицияга телефон қилган. Орадан кўп ўтмай, Зиётовнинг уйига икки милиция зобити кириб келади.

- Иккита лейтенант келиб, тақиллатишди. Эшикни очдик. Очишимиз билан пойафзалини ҳам ечмай, уйимизга кириб келишди. Мени бир четга итариб ташлашди. “Сан қариб, жинни бўпқолгансан”, деди. Хотинимниям итариб юборди. Унга ҳам “жиннисан”, дейишди. Хотиним улардан оёқ кийимларини ечишни талаб қилди. Бу талабга жавобан мелисалардан бири хотинимга “Йўқол!” деб ўшқирди, деб ҳикоя қилди Камолиддин Зиётов.

Унинг айтишича, уйига Ботир Шарипов ва Феруз исмли (фамилиясини Камолиддин Зиётов эслолмади) милиция лейтенантлари келган.

Озодлик Ботир Шариповнинг телефон рақамини топди, лекин лейтенант телефонини кўтармади.

Урлаевани олдин ҳам психиатрияга ётқизишган

Ўзбекистонда мажбурий болалар меҳнати, экология ва яна қатор соҳаларда изчил мониторинглар олиб борган Елена Урлаева аввал ҳам бир неча маротаба ўз иродасига қарши психиатрия касалхонасига ётқизилганди.

Сўнгги бор Урлаева 2016 йил март ойида психиатрия касалхонасига ётқизилиб, уч ойдан сўнгра озод этилганди.

56 яшар Елена Урлаева ўшанда касалхонага олиб кетилишидан сал аввал Меҳнаткашлар Ҳуқуқлари халқаро мукофоти билан тақдирланганди.

Илк бор Тошкент шаҳар суди 2000 йилда Елена Урлаевани мажбурий даволаш ҳақида қарор чиқарганди.

Лекин, шифохонадан чиққач, Елена Урлаева ўзининг руҳий саломатлигини Москвадаги мутахассислар ҳайъати кўригидан ўтказган ва 2003 йилда москвалик мутахассислар уни руҳий соғлом деб топгандилар.

Еленанинг ҳамкасблари унинг психиатрия касалхонасига ётқизилишини Совет даврида қўлланилган жазолаш психиатриясининг ҳануз сақланиб қолгани исботи, деб биладилар.

“Меъёрдан ортиқ“ фаоллик

Озодлик руҳий аҳволига оид саволига жавоб берар экан, Еленанинг онаси Вера Евстигнеева “Мен қизимнинг ғайриоддий бирон гап айтганини ёки ғалати иш қилганини билмайман. Доим иши билан банд. Ҳамма қатори бир одам холос", деди.

89 яшар Вера Евстигнеева қизининг фаолияти кўламини тасаввур қилолмаса керакки, уни “ҳамма қатори бир одам”, деб баҳолади.

Елена Урлаева Учкщприк тумани аҳолисини газ билан таъминлашни талаб қилиб, пикет уюштирган эди.
Елена Урлаева Учкщприк тумани аҳолисини газ билан таъминлашни талаб қилиб, пикет уюштирган эди.

Лекин она бироз адашди: Елена ҳамма қатори одам эмас. У атрофда бўлаётган адолатсизликка лоқайд қарайдиган юз минглаб, миллионлаб ўзбекистонликдан фарқли ўлароқ, ҳар қадамда ватандошлари учраётган адолатсизликка қарши курашиб келади.

Лекин Вера Евстигнеева қизини “доим иши билан банд”, дер экан, адашмади.

Елена йиллардан буён ўзи аъзоси бўлган норасмий "Инсон ҳуқуқлари альянси" номидан ўзи аралашган ҳар бир иш юзасидан хабарномалар тарқатиб келади. У аралашадиган ишлар эса, жуда кўп. Масалан, жорий йилнинг бошиданоқ Озодлик почтасига Урлаевадан 40 дан зиёд хабарнома келиб тушган.

Бу номаларни синчиклаб ўқиган киши, уларда олди-қочди гаплар эмас, балки фактлар битилганини, ҳар бир хабар ортида конкрет воқеа ётганини, воқеага алоқадор фуқаронинг телефон рақамлари, кўп ҳолатларда уй адреси ҳам берилганини кўриши мумкин.

Озодлик Еленанинг хабарлари изидан бориб, кўп воқеаларни ёритган ҳам. Бу гапни текшириш учун сайтимизнинг "Излаш" тугмасига Урлаева, деб ёзиш кифоя: бир неча ўн мақолани топишингиз мумкин.

Мана, Урлаева бу йил тарқатган хабарлардан баъзиларининг сарлавҳалари:

Журналист Малоҳат Эшонқулова Елена Урлаеванинг "Қўрқмаслар" гуруҳидаги шериги
Журналист Малоҳат Эшонқулова Елена Урлаеванинг "Қўрқмаслар" гуруҳидаги шериги

“Сардоба тумани аҳолисига ёрдам беринг – тумандаги таназзулга юз тутган 4- совхозда улар газ йўқлигидан азоб чекаяпти, улар кесилиб тугаёзган дарахтларнинг қолган-қутганини кесмоқда”.

“Шавкат Мирзиёев учун Ўртачирчиқ тумани аҳолисининг овозларини 3 кун газ бериш эвазига сотиб олишди”.

Яна бир сарлавҳа мақоламиз бошида тилга олинган Камолиддин Зиётовга боғлиқ: “Тошкент милицияси Камолиддин Зиётовнинг наркотикфурушлар томонидан ноқонуний босиб олиниши юзасидан тергов ўтказмоқда”.

Урлаеванинг сигналлари тегишли идораларга етиб боради. Баъзида

Шуни айтиш керакки, Елена Урлаеванинг хабарларини мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари мутлақо беэътибор қолдиради, дейиш ҳам тўғри бўлмайди.

Масалан, 23 февралда Елена “Ойдиннисо Алиевага ёрдам беринг – уни Фарғона шаҳар милициясида калтаклаганлар, милиция ходимлари гуруҳи унга зўрлаш ва ўлдириш билан таҳдид қилгач, у ўзини иккинчи қаватдан ташлаган, энди эса, Ойдиннисони судламоқчилар”, деган сарлавҳа остида Алиева билан боғлиқ воқеа тафсилотларини ёзди.

Ушбу мақолани ёзиш жараёнида хабарда келтирилган телефонга қўнғироқ қилиб, Ойдиннисо билан боғландик. У Елена Урлаева ишига аралашганидан сўнг босимлар пайсайгани, ҳатто уни қийнаган милиция ходимлари устидан “иш очилгани”ни айтди.

Хьюман Райтс Уотч яқинда Урлаевани туғилган куни билан табриклади

Юқорида Елена Урлаевани инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар толмас курашчи сифатида эътироф этгани тўғрисида айтдик.

Хьюман Райтс Уотч ташкилоти вакили Стив Свердловнинг 9 феврал куни ташкилот расмий сайтида Еленани туғилган куни билан табриклаб, унинг фаолиятига юқори баҳо бергани ҳуқуқ ҳимоячиси хизматларининг халқаро миқёсдаги яна бир эътирофидир.

XS
SM
MD
LG