Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:09

МХХ ходимини пичоқлаган Ислом университети талабаси устидан жиноят иши очилди


Тошкент Ислом университетининг 4-босқич талабаси бўлган 26 яшар йигит (исм-фамилияси Озодликка маълум) устидан Ўзбекистон МХХ Чегара қўшинлари ходимига пичоқ ургани боис жиноят иши очилди.

Қибрай туман ҳуқуқ-тартибот органларидан бири мулозимининг Озодликка айтишича¸ “қонунга хилоф ҳатти-ҳаракатлар содир этгани учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари уни излашаётганлигидан хабар топиб" мамлакатни ноқонуний тарк қилмоқчи бўлган:

- Талаба 2017 йилнинг 13 декабрь куни тахминан соат 18:00 да Тошкент вилоят, Қибрай туман, Зафаробод қишлоғидан ўтувчи Ўзбекистон чегарасини кесиб Қозоғистонга ноқонуний тарзда ўтиб кетишга ҳаракат қилганида чегарачи тарафидан тўхтатилди. Аммо талаба МХХ ходими бўлган чегарачига фаол қаршилик қилиб унга пичоқ тиқди. Воқеа жойига етиб келган махсус гуруҳ талабани қўлга олди ва яраланган чегарачини касалхонага олиб борди¸ деди мулозим.

Унга кўра¸ қўлга олинган талаба Ўзбекистон Жиноят кодексининг бирданига уч моддаси бўйича айбланмоқда:

- Айбловлар жиддий. Талаба Ўзбекистон ЖК 25-моддаси ( Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) 104- моддаси (Қасддан баданга шикаст етказиш) ва 223-моддаси бўйича (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) айбланмоқда. Дастлабки суриштирув ишлари давом этмоқда. Терговни Қибрай туман ИИБ ходимлари олиб бормоқда¸ деди мулозим.

Ислом университети талабаси МХХ ходимини пичоқлагани юзасидан жиноят иши очилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:05 0:00
Бевосита линк

"Аълочи талаба"

Тошкент Ислом университети хавфсизлик бўлимида ишловчи ходимнинг Озодликка айтишича¸ университетининг 4- босқичида ўқиган бу йигит Намангандан келиб таҳсил олган ва 4 йил мобайнида интизомий жазога тортилмаган:

- Талабалар ҳулқи бизда қаттиқ назоратда. Бу йигитнинг экстремистик ғояларга берилгани ҳақида ҳеч қандай қайд йўқ. Ислом асослари¸ оят ва ҳадислар бўйича мустаҳкам билим олган¸ Ўзбекистон қонунлари ва раҳбариятига садоқатини доимо намоëн қилиб келган аълочи талаба. "Шу талаба қамоққа олинди"¸ "МХХ ходимини пичоқлабди"¸ "қочиб кетиб жангариларга қўшилмоқчи экан" дея терговчи телефон қилганида биз шок бўлдик¸ дейди Ислом университети ҳодими.

Унинг таъкидлашича “Университет талабалари билан совуқ қуролни ўқув даргоҳига олиб кирмаслик “ ҳақида тушунтириш ўтказилган.

- Энди бу талаба кеча вилоятдан келган эмаски, "олма артишга олиб юрувдим пичоқни" деса. Бу талаба билан бошқа талабалар қатори ўқув даргоҳига пичоқ олиб келмаслик ҳақида суҳбат ўтказилган. Уни ўқув даргоҳидан ташқарида пичоқ олиб юришини биз назорат қила олмаймиз, дейди университет ҳодими.

"Чапдаст пичоқвоз"

Қибрай тумани ҳуқуқ-тартибот органларидаги мулозимнинг Озодликка айтишича¸ Ислом университети талабаси ëнида олиб юрган пичоқдан “маҳорат билан фойдаланиб¸ жиноятчилар биладиган услуб билан чегарачини яралаган”

Дастлабки тергов материалларида “совуқ қурол” дея қайд қилинган пичоқ ¸ жиноят ҳақида илк хабар тарқатган eltuz.com нашрига кўра¸ узунлиги 45 см келадиган қўлбола ҳанжар бўлган.

Талаба "Жиҳодга йўл" олганмиди?

Қибрай туман ҳуқуқ-тартибот органларидаги ходимга кўра¸ Ислом университети талабаси “қонунга хилоф ҳатти-ҳаракатлар содир этгани учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари уни излашаётганлигидан хабар топиб, жавобгарликка тортилишдан бўйин товлаб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини тарк этиб, қўшни Қозоғистон Республикасига ўтиб, яширинишни ўз олдига мақсад қилган.”

Шунчаки ҳуқуқбузар?

Талабанинг курсдошларидан бири¸ Озодлик билан суҳбатда бу версияни рад қилди:

- Ҳеч қандай экстремистик ҳаракат қилмаган. Шунчаки у айланма йўл билан Қоғоғистонда ишлаëтган отасини кўриб келиш учун йўлга чиққанида қўлга тушиб қолди. У доимо бориб-келиб турар эди¸ дейди талаба.

Пичоқ таққан талабалар

Ўзбекистон коллежлари ва олий ўқув юртларида ўқийдиган талабаларнинг пичоқвозлик қилгани ҳақида кейинги бир йил ичида ўнлаб ҳабарлар чиқди.

Жорий йил 18 ноябрь куни Тошкент маиший хизмат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси 47 яшар қўшнисини пичоқлаган эди.

Тошкентдаги Боровский номли Тиббиёт коллежида шу йил май ойида 17 ёшли Жасур Ибрагимов курсдоши тарафидан калтаклаб ўлдирилиши катта шов-шувга сабаб бўлган эди.

Март ойида эса, Тошкент Давлат техника университетининг 1-курс талабаси Тошкентдаги коллежлардан бирининг ўқувчисини рашк сабабли, ошхона пичоғи билан жароҳатлаган эди.

XS
SM
MD
LG