тел: +420 2 2112 2397 Skype: assadrskype
Email: sadriddin61@gmail.com Facebook: Sadriddin Ashurov
20 октябр куни Қочқинларни ҳимоя қилиш қўмитаси фаоллари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Венадаги қароргоҳи олдида пикет ўтказишни бошладилар. Пикетчилар Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши мумкин бўлган 29 қочқин ҳимоясига чиқдилар.
Озодликка Бухоро шаҳридан қўнғироқ қилган Иброҳимбек июн ойида Қирғизистон жанубида содир бўлган воқеаларни ўрганишга киришган халқаро комиссия тўқнашувга сабаб бўлган омилларни ўрганиш билангина чекланиб қолмаслиги лозимлигини айтади.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов расмий сафар билан 19 октябр куни Ашхободга борди. Ўзбекистон раҳбари қўшни давлатга ташрифи доирасида Хоразмнинг Шовот туманига туташ Тошҳовуз шаҳрида "Туркман-ўзбек дўстлиги" фестивалининг очилишида ҳам иштирок этди.
Фарғона вилоятининг Сўх туманига узатилган табиий газ тўлалигича етиб бормаяпти. Сўхликларга кўра, газнинг бир қисми газ қувурлари ўтган Қирғизистон ҳудудида олиб қўйиляпти. Қирғиз чегарачилари магистрал қувурларни текширгани келмоқчи бўлган ўзбекистонлик мутахассисларга йўл бермаяпти.
Қорақалпоғистоннинг Манғит туманидан Озодликка сим қоққан нафақахўр Баҳодир аканинг айтишича, у яшаётган ҳудудда аҳоли шикояти учун очилган ишонч телефонларининг бирортаси ишламаяпти ва бу одамларнинг ишонч телефонларига бўлган ишончини сўндирмоқда.
Forex бозорида АҚШ доллари еврога нисбатан сўнгги саккиз ой мобайнида энг паст даражага тушди. 12 октябр куни 1 евро 1,38 АҚШ долларига тенглашди. Хўш, доллар курсининг бошқа валюталарга нисбатан тушиб бориши Ўзбекистон иқтисодиётига ва унинг миллий валютаси сўмга қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев 10 октябр куни Тошкент деҳқон бозорларини айланди. Бош вазирнинг пойқадами ҳали бозорлар остонасига етмасдан нарх-наволар ташлаб юборди. Бозор хўжайинлари вазирнинг “нега бозорда нархлар бунча баланд?” дейишидан қўрқиб, нарх-навонинг попугини вақтинча пасайтириб қўйишди.
11 октябр куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судида журналист Абдумалик Бобоев устидан бошланган суд жараёни давом этди. Суднинг иккинчи мажлисида адвокатининг судга киритган илтимосномаларидан баъзилари қондирилди. Бу илтимосномалардан бирида журналистга қўйилган чегарани ноқонуний кесиб ўтиш айби асоссиз эканлигини исботлашга ёрдам бериши мумкинлигига умид қилинмоқда.
"Эркин микрофон" рукнида Озодликка бугун суҳбатдош бўлган ўзбекистонликлар одатдагидек уларни қийнаётган муаммолар ҳақида гапирди. Суҳбатдошларимиздан 91 ёшли Раҳмон бобо бугун шоиру ёзувчиларнинг ҳақ гапни гапиришдан ҳайиқиб қолганидан хафа бўлиб гапирди.
“Тошкентда битта машинага қўл кўтарсанг, унинг ортидан яна бештаси келиб қатор туради”. Бу тошкентликларнинг бугунги кундаги оддий гапига айланган. Кундан-кун камайиб кетаётган давлат таксиларининг ўрнини лицензияли ва лицензиясиз киракашлар эгалламоқда.
Сочи шаҳрида Олимпиада ўйинлари иншоотлари қурилишларида мардикорлик қилаётган 50 нафар ўзбекистонлик тўрт ойлик иш ҳақларини оладиган бўлди. Бунга ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг 5 октябр куни эрталаб Сочи шаҳар мэрияси олдида ўтказган норозилик тадбиридан сўнг эришилди.
Ўзбекистонда нон, газ, электр энергияси нархлари ва коммунал хизматлар учун тўловлар қимматлади. Кузатувчиларнинг айтишларича, янги нарх-наволар тўзонида шу йилнинг 1 августидан бошлаб оширилган 20 фоизлик иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар ҳам қолиб кетадиган бўлди.
"Миллий бойлигимиз пахта йиғим-теримига қатнашмаганингиз учун белгиланган тартибдаги нафақа пулингиз 1 сентябрдан тўхтатилди." Бундай хат Наманганнинг Чуст туманида пахтага чиқмаган ёш болали оналарга юборилди. "Эркин микрофон" рукнида тингловчиларимиз дуч келаётган муаммолар ҳақида гап боради.
1 октябр Ўзбекистонда ўқитувчилар куни. Ўзбекистон президенти байрам муносабати билан ўқитувчиларга табрик йўллади. Бироқ умумхалқ байрами деб аталган кунда ана шу байрам сабабчилари ўқитувчилардан бошқа ҳамма дам олади. Қишлоқ ўқитувчилари бу кунни пахта далаларида “байрам” қилишади.
Бугун ҳам "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган суҳбатдошларимиз ўзларини ташвишга солаётган турли муммолар ҳақида гапирди. Пенсиясини ололмаётган онахон, адолат топа олмаётган ота гапирди бугунги микрофонимизга.
Қизириқлик фермерлар пахта режасини бажаролмаётганлиги учун прокурордан калтак еди. Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги Академияси курсантлари пахта даласида ялло қилиб, мардикорларга пахта тердиряпти. Фарғонадаги нефтни қайта ишлаш заводи ишчилари ҳам пахта теримига сафарбар этиляпти.
Россияга қарашли сут маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган “Вимм-Билль-Дан” ширкатининг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси батамом тугатилди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди “Вимм-Билль-Дан-Тошкент” корхонаси активларини Ўзбекистон фойдасига мусодара қилиш ҳақида ажрим чиқарди.
Кунлик норма - 25 кило пахтани тера олмагани учун қулоғидан чўзилгани учун қйиноққа чидолмай, балки нафсонияти оғриганидан 12 яшар Жамшид норозилик ўлароқ, пахтага чиқмади. Жамшидку осон қутилибди, Сирдарёда нормани топширмаган тўртинчи курс талабаси ўқишдан ҳайдалди.
Пахта нархи йил бошидан буён 62 фоизга ошди. Айни пайтда жаҳон бозорида бир фунт (454 грамм) пахта толаси 1,02 долларга сотилмоқда. Пахта нархининг кўтарилгани бу йил Осиёда пахта ҳосили кам етиштирилиши билан изоҳланмоқда. Жаҳон бозорида пахта нархининг кўтарилганидан ўзбек деҳқонининг ҳам даромади ошадими?
"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган суҳбатдошларимизнинг ҳукумат пахта "плани"ни тўлдириш учун ўзбекистонликларни не куйларга солаётгани, бир қўли йўқ одамнинг ногиронлик имтиёзлардан маҳрум қилингани ҳақидаги ҳикоялари суҳбатдошларимиздан бири шоир Шавкат Раҳмондан келтирган сатрни ёдга солади.
Давомини ўқинг