Линклар

Қирғизистонда собиқ бош прокурор ва мухолифатчи депутат Аида Салянованинг укаси отиб ўлдирилди


Улан Саляновнинг Бишкекдаги Кўкжар мавзесидаги уйи.

Қирғизистон пойтахти Бишкекдасобиқ бош прокурор ва парламентнинг амалдаги мухолифатчи депутати Аида Салянованинг укасини Улан Саляновни номаълум шахслар ўлдириб кетди.

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг билдиришича, воқеа 6 ноябрь куни тунги соат 2лар чамасида содир этилди.

Хабарда айтилишича, ниқоб кийган номаълум шахслар Улан Саляновнинг уйига бостириб кирган ва пул талаб қилган. БУ воқега гувоҳ бўлган оила аъзоларининг билдиришларича, уй эгаси босқинчиларга қаршилик кўрсатганидан сўнг улар Саляновни отиб ўлдирган ва уйдан ҳеч нарсани олмай чиқиб кетишган.

Ҳозирча бу махсус уюштирилган қотилликми ёки талончилик мақсадида уюштирилган жиноятми деган савол очиқ қолмоқда.

Аида Салянова парламентдаги мухолиф “Ата Мекен” фракцияси депутати ҳисобланади. 10 ноябрда Бишкек шаҳар Ленин туман суди уни “хизмат лавозимини суистеъмол қилиш”да айблаб 5 йил озодликдан маҳрум қилиш ва мулкини давлат фойдасига мусодара этиш тўғрисида ҳукм чиқарган эди.

Салаянова ва унинг адвокатлари бу воқеани сиёсий таъқиб сифатида баҳолаб, Бишкек шаҳар судига аппелясия аризаси билан мурожаат қилган.

XS
SM
MD
LG