Линклар

Шошилинч хабар
19 октябр 2018, Тошкент вақти: 09:47

Афғон расмийси: Биз Толибон билан музокаралардан воз кечмаслик тарафдоримиз


Афғонистон расмийси Ҳожи Дин Муҳаммад.

Афғонистон Толибон билан тинчлик музокараларини давом эттириш ғоясидан ҳозирча воз кечмаслиги лозим. Бу ҳақда Афғонистон расмийси Ҳожи Дин Муҳаммад 30 январь куни Озодлик радиоси афғон хизматига берган интервьюсида маълум қилди.

-Кескинликни уруш ёрдамида юмшатиб бўлмайди, биз музокараларга диққат қаратишимиз лозим. Биз афғонистонликлар ўртасида тинчлик музокараларини олиб бораяпмиз. АҚШ бу музокараларда учинчи томондир ва тинчлик музокараларини тўхтатиш ва урушни бошлаш –бу уларнинг қарори. Биз Афғонистон Олий кенгаши аъзолари эса тинчлик музокарларини давом эттириш ниятидамиз, -деб айтди.

29 январда АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистонда сўнгги ҳафталарда кўплаб одамлар ҳалок бўлган террор ҳужумлари содир этилгани ортидан Толибон билан тинчлик музокаралари олиб бориш ғоясидан воз кечилишини маълум қилди.

“Биз Афғонистонда бошлаган ишимизни ниҳоясига еткизмоқчимиз”, деди ва “одамларни, жумладан, болаларни орқа олдига қарамай ўлдираётган Толибон билан гаплашадиган гапимиз йўқ”, деди Трамп 29 январь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши вакиллари билан ўтказилган нонушта пайтида.

XS
SM
MD
LG