Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:08

ИИБ ходимларига “ëмонотлиқ” бўлмаслик йўриқномаси берилди


ИИВ чоп қилган йўриқномалардан бири
ИИВ чоп қилган йўриқномалардан бири

Ички ишлар органлари (ИИО) ходимларига жорий ҳафтада “соҳавий хизмат фаолияти давомида амал қилиши зарур бўлган ахлоқий мезонлар бўйича” рангли китобча шаклида чоп қилинган йўриқномалар берилди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг буйруғи асосида чоп қилинган бу китобчалар вилоят ва туман ИИБ ларида мунтазам ўтказилаётган “маърифат дарсларида” тарқатилган.

Бу дафтарча фотнусхасини Озодликка тақдим қилган ИИО ходимининг айтишича¸ навбатдаги “маърифат дарси” 26 ноябрга белгиланган. Ходимга кўра¸ бутун республика бўйлаб бир кунда ўтказиладиган “дарс мазмуни” бўйича конспектлар тарқатилган.

- Келаси душанба кунги дарс мавзусини Телеграмдан юборишди. “Бош мақсад - халқ манфаатларига хизмат қилиш” деган тема экан. Ўтган сафарги дарсда ИИБ ходимларинини ëмонотлиқ қилиш учун телефонига расм олиб тарқатадиган провокаторлардан эҳтиëт бўлиш ўргатилган эди¸- деди исми очиқланишини истамаган ИИО ходими.

Ходим ўтган “маърифат дарсида” тарқатилган йўриқномалардан бирини Озодликка тақдим қилди. Рангли откритка шаклида чоп қилинган бу йўриқномада ИИО ходимларининг “кичик хатоси бошқа бурчакларда ўтириб олиб Ўзбекистон эришган ютуқларни кўролмаëтган кимсалар тарафидан барчани ëмонотлиқ қилишга” имкон яратиши айтилган.

ИИВ чоп қилган йўриқномалардан бири
ИИВ чоп қилган йўриқномалардан бири

Йўриқномада “ИИО ходимининг ножўя ҳатти-ҳаракати ва ноҳақлигини уяли телефон орқали ëзиб олиб тармоқларда тарқатилиши” оқибатлари ҳақида огоҳлантирилади.

"Оғзига кучи етмаганларни" қуролсизлантириш бўйича тавсия

“Сизнинг кичик ëки қўпол хатонгиз натижасида бу муқаддас касб эгаларининг барчаси ëмонотлиқ бўлишига сабаб бўласиз” деган жумлалардан кейин “оғзига кучи етмаганларга “ имкон бермаслик учун ИИО ходими “Хато қилмаслиги” зарурлиги уқтирилади.

“Хато қилишни тўхтатинг. Бўлди, бас, етар. Хизмат мавқеини ошириш учун ҳам озгина меҳнат қилинг. Сиз халқ хизматчисиз!” дейилади йўриқномада.

Каттақўрғон сабоғи?

Озодлик суҳбатлашган Ургут туман ИИБ ходимининг 22 ноябрь куни айтишича¸ бундай йўриқномалар Каттақўрғон ИИБ жиноят қидирув бўлими собиқ тезкор вакили Санъат Умаров тарафидан бир аëлнинг ечинтириб сазойи қилгани акс этган видео чиққанидан кейин жорий қилинган.

Каттақўрғонлик ИИБ ходими сазойи қилган аëл видеоси ортидан Бош вазир ўринбосари масалага эътибор қаратган эди.
Каттақўрғонлик ИИБ ходими сазойи қилган аëл видеоси ортидан Бош вазир ўринбосари масалага эътибор қаратган эди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди 21 ноябрь куни Самарқанд вилоят, Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлимининг собиқ тезкор ходими Санъат Умаровни 6,5 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарган эди.

ИИО ходими столидаги расмлар

Ургутлик ИИБ ходимига кўра, ИИО ходимлари ҳатти-ҳаракатларини тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги “Профилактика инспекторининг иш столининг устига қўйса бўладиган сурат ва шиорлар тўпламини” чоп қилган.

Бу суратларда ИИО ходимининг “Инсонпарвар”¸ “Холис”¸ “Адолатли” ва “Толерант” бўлиши уқтирилади.

Озодликда нусхаси бўлган кўргазмали плакатда ИИО ходимлари жинси¸ ирқи¸ миллати¸ тили¸ дини¸ ижтимоий келиб чиқиши ва шахснинг мавқеидан қатъиназар барчага бир хил муносабатда бўлиши кераклиги уқтирилади.

Профилактика инспектори иш кабинетига осилиши тавсия қилинган яна бир плакатда “ИИО ходими аëллар¸ ногиронлар ва вояга етмаганларга қарата ўқ отиши мумкин эмаслиги” таъкидланади.

ИИО қонун ичига сиғдирилди

Ўзбекистонда раҳбарият алмашганидан кейин 2016 йилнинг сентябрь ойида ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонун қабул қилинган эди.

XS
SM
MD
LG