Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:53

LIVE: Шавкат Мирзиëев АҚШга расмий ташрифини бошлади


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Вашингтонга келди. Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг расмий веб-саҳифасида хабар қилинишича, Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироатхон Ҳошимовани «Эндрюс» аэропортида АҚШ ҳукумати аъзолари кутиб олди.

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга келди
Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга келди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп таклифига биноан 15-17 май кунлари АҚШга сафар қилмоқда.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг тарқатган маълумотига кўра, Вашингтондаги музокараларда Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг бугунги вазияти ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Оқ уй матбуот хизмати томонидан 10 май куни тарқатилган баёнотда¸ Шавкат Мирзиëевнинг "Оқ уйга қиладиган илк тарихий ташрифи" чоғида президент Дональд Трамп томонидан кутиб олиниши ва иккала президентнинг АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама стратегик шерикчиликни ўзаро манфаатли шаклда янгилаши айтилган.

Мирзиёевнинг АҚШ сафари давомида Конгресс, Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти ҳамда Жаҳон банкида бўлиб, икки томонлама учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.

Ташриф якунида икки давлат раҳбарининг “Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши” деб номланган Қўшма баёнотни имзолаши кутилмоқда.

2017 йил сентябрида БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Нью Йоркка борган Шавкат Мирзиëев Дональд Трамп билан қисқа учрашув ўтказган эди.

АҚШ ва Ўзбекистон ишбилармонлари ва ширкатлари 6,5 млрд долларлик шартнома имзолади

Президент Мирзиёевнинг Вашингтонга расмий ташрифи олдидан ўзбекистонлик тадбиркорлар ва давлат компаниялари Америка фирмалари билан 6,5 миллиард долларга тенг шартномалар имзолаган. Бу ҳақда "Америка овози" радиоси хабар тарқатди.

Ўтган йил сентябрь ойида Нью Йоркда бўлиб ўтган Ўзбек-Америка бизнес форумида ҳам томонлар қатор битимларга эришган эди.

XS
SM
MD
LG