Линклар

Шошилинч хабар
21 июн 2018, Тошкент вақти: 02:11

Путин АҚШни мухолифатчи Навальнийни қўлаб-қувватлаётганликда айблади


Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин Кремлнинг ашаддий танқидчиси ва ҳукуматдаги коррупцияга қарши митинглар ташкилотчиси Алексей Навальнийни Қўшма Штатлар қўллаб-қувватламоқда, деб ҳисоблашини билдирди.

-Сиз айтаётган актёр сайловда иштирок этишига рухсат берилмаган ягона одам эмас. Лекин Қўшма Штатлар негадир бошқаларнинг номини тилга олмаяпти. Бу эса АҚШ маъмурияти ва бошқа давлатлар лидерларининг Россия сиёсий аренасига ўзларига маъқул бўлган одамни чиқариш иштиёқидан дарак беради, -деди Путин 11 январь куни ўз сайлов штаби раҳбарлари билан ўтган учрашувда.

Россия Марказий сайлов комиссияси 18 март куни ўтадиган президент сайловида мухолифатчи Алексей Навальний “Кировлес” иши бўйича судлангани боис номзод сифатида рўйхатга олинмаслигини билдирган эди.

Навальний ва унинг тарафдорлари мазкур жиноят иши сиёсий буюртма сифатида соҳталаштирилганини айтиб келадилар.

Аввалроқ Европа Иттифоқи ва АҚШ Навальний президентликка номзод сифатида рўйхатга олинмаганини танқид қилган эди.

XS
SM
MD
LG