Линклар

19 феврал 2018, Тошкент вақти: 02:48

Россия президентлигига номзод Ксения Собчак ҳуқуқ фаоли Оюб Титиевни озод қилиш талаби билан пикет ўтказди


Ксения Собчак Чеченистон пойтахти Грознийда якка пикет пайтида.

Россия президентлигига номзод Ксения Собчак Чеченистон пойтахти Грознийда “Меморила”нинг қамоққа олинган фаоли Оюб Титиев ҳимоясига якка пикет ўтказди.

Чеченистон ҳукумати Ксения Собчакнинг Титиевни озод қилиш талабини “ноқонуний”, деб баҳолашини билдирди.

Собчак аввла ҳам Чеченистон президенти Рамзан Қодировга Титевни озод қилиш илтимоси билан очиқ хат йўллаган эди. Қодиров бунга жавобан Собчакни “аҳмоқ”, Титиевни эса “наркоман”, деб атаган.

АҚШ, Европа Иттифоқи расмийлари ва халқаро ҳуқуқ ташкилотлари Россияда наркотиклар сақлашда айбланиб 9 январда қўлга олинган “Мемориал” ташкилотининг Чеченистондаги раҳбари Оюб Титиевни ҳибсдан озод қилишга чақирмоқда.

- Оюб Титиевга нисбатан нароктиклар масаласида очилган жиноят иши соҳталаштирилганига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Биз Чеченистонда ҳукуматнинг қатор танқидчилари товламачилик ёки наркотик билан боғлиқ соҳта ишларда айбланиб қамалганини биламиз. Чеченистон ҳукумати ўз танқидчиларининг оғзини ёпиш учун бу тактикани амалда қўллаб келмоқда, -деб билдирган Human Rights Watch ташкилотининг Россиядаги дастурлари директори Таня Локшина.

Россияда “Мемориал” ҳуқуқ ташкилотига сўнгги кунларда қатор ҳужумлар амалга оширилди.

22 январда Доғистон пойтахти Махачқалада номаълум шахслар ташкилотнинг хизмат автомобилларидан бирига ўт қўйган.

17 январь куни ташкилотнинг Ингушетиянинг энг йирик шаҳри Назрандаги офисига тунда ўт қўйилди.

XS
SM
MD
LG