Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2018, Тошкент вақти: 00:36

АҚШ ва Беларусдан 150та трактор сотиб олинмоқда


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон АҚШнинг John Deere Tractor ва Беларуснинг Belorus MTZ Tractor ширкатларидан жами 150 дона трактор сотиб олмоқда. Бу ҳақда 30 январь куни Sputnik нашри хабар берди.

Айтилишича, сотиб олинадиган тракторлардан 50таси ер ҳайдашга ва 100таси ишлов беришга мўлжалланган.Тракторлар 2018 йилнинг учинчи чорагида Ўзбекистонга етиб келиши режалаштирилмоқда.

Хабарда айтилиишча, тракторлар Қашқадарё вилоятининг Миришкор ва Гузар туманларида енгил саноат мажмуасини ташкил қилиш лойиҳасининг биринчи босқичи доирасида сотиб олинмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 60 миллион долларни ташкил қилади.

Лойиҳанинг иккинчи босқичида пахта тозалаш мажмуаси ташкил қилинади. 2019 йилда амалга ошириладиган учинчи босқчида тўқимачилик мажмуасини ишга тушириш назарда тутилмоқда.Тўртинчи босқичда Япониядан экспорт қилишга мўлжалланган тайёр кийим-кечак ишлаб чиқариш бўйича технологик ускуналар харид қилинади.

“Ташкил қилинадиган саноат мажмуаси йилига 35 минг тонна пахта, 20 минг тонна ип-газлама, 23,6 миллион дона тайёр тўқимачилик маҳсулотлар, 2,9 минг тонна пахта ёғи, 7,9 минг тонна шрот етиштириб беради. Шунингдек, йилига 35 миллион долларлик маҳсулот экспортга жўнатилади”, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG