Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2018, Тошкент вақти: 21:00

Словак журналистининг ўлдирилиши сиёсий инқирозга сабаб бўлмоқда


Словакия президенти Андрей Киска.

Словакияда журналист Ян Куцьякнинг ўлдирилиб кетилиши ортидан юзга кела бошланган сиёсий инқирозга барҳам бериш мақсадида президент Андрей Киска ҳукумат таркибини ўзгартиришни ёки мукддатидан олдин сайлов ўтказишни талаб қилмоқда.Словакия президенти телевидения орқали қилган чиқишида:

-Мен вазиятдан чиқишнинг иккиита йўлини кўриб турибман: ё ҳукумат таркибида халқнинг ишончини қайтариб олувчи кескин ва кенг қамроқли ўзгаришларни қилиш лозим, ёки парламентга муддатидан олдин сайлов ўтказиш керак. Иккинчи йўл барча демократик мамлакатларга ҳос бўлган йўлдир,- деди Андрей Киска.

Бош вазир Роберт Фицо президентнинг бу таклифларини рад этди ва Кискани “жасадлар устида рақс тушаётганлик”да айблади.

Словакия сиёсатчиларининг Италия мафияси билан алоқаларни ўрганаётган 27 ёшли Ян Куцьяк ва унинг дугонаси Мартина Куснирова 25 февраль куни ўз ўйида отиб кетилган ҳолда топилган эди. Мазкур воқеадан сўнг Словакия бош вазири ёрдамчиси Мария Трошкова, Хавфсизлик кенгаши котиби Вилиам Ясань ва Маданият вазири Марек Мадьярич истеъфо берган.

Словакия полицияси 48 соат ичида ҳеч қандай айблов билдира олмагани ортидан Ян Куцьяк ўлимида айбланиб 1 март куни қўлга олинган 7 нафар италияликни ҳибсдан озод этишга мажбур бўлди.

XS
SM
MD
LG