Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2018, Тошкент вақти: 21:40

Элликқаъла ва Бойсундаги иккита автотўқнашувда 12 одам ҳалок бўлди


Иллюстратив сурат.

Қорақалпоғистон ва Сурхандарёда сўнгги 5 кун ичида юз берган иккита катта автоҳалокат оқибатида жами 12 нафар одам ҳалок бўлди.

Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, 11 июль куни Қорақалпоғистоннинг Элликқаъла туманидан ўтувчи “Бўстон-Беруний-Чолиш-Урганч” йўлининг учинчи километрида "Нексия" қоидани бузган ҳолда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган "Кобальт" билан тўқнашган.

Автомобиль ҳайдовчилари воқеа жойида ҳалок бўлган. Тўрт нафар йўловчидан уч нафари касалхонада жон берган.

Сурхандарё вилоятининг Бойсун туманида ҳам "Нексия" автомашинаси ҳайдовчиси қоидани бузиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган пайтда бошқа “Нексия” автомашинаси билан тўқнашиб кетган.

6 июль куни “Дарбанд-Бойсун-Шўрчи-Элбаён” йўлининг 55-километрида юз берган бу тўқнашувда 7 нафар одам ҳалок бўлди, уч нафар одам жароҳатланди.

Ҳалок бўлганларнинг барчаси йўловчилардир. Тўқнашиб кетган автомобилларнинг ҳайдовчилари соғ қолган.

XS
SM
MD
LG