Линклар

Дунё мусулмонлари Қурбон ҳайитини нишонламоқда


Бугун дунёдаги бутун мусулмон аҳли қатори ўзбекистонликлар ҳам Қурбон ҳайитини нишонламоқда.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасига кўра, бу йил Ҳаж зиёратига 5000 дан зиёд ўзбекистонлик жўнатилган.

Айтилишича¸ Ҳаж давомида уларга 30 кишидан иборат ишчи гуруҳи, 30 нафар шифокор ва 10 нафар ошпаз хизмат кўрсатмоқда.

Саудия Арабистони расмийларига кўра, бу йил тахминан 2¸5 миллион мусулмон, улардан 1,7 миллиони хорижлик, 700 – 800 минг нафари эса маҳаллий аҳоли¸ муқаддас Ҳаж ибодатини бажармоқда.
XS
SM
MD
LG