Линклар

Ўзбекистонда уруш фахрийлари санаторийларда бепул соғломлаштирилади


Ўзбекистонлик уруш фахрийси.

Жорий йил давомида Ўзбекистоннинг 36 та санаторийсида Иккинчи жаҳон уруши фахрийларидан 5890 нафари бепул соғломлаштирилади.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган режада айтилишича, 6 мингга яқин фахрийдан 2753 нафари Касаба уюшмалари федерацияси тасарруфидаги санаторийларда дам олади.

Режага мувофиқ, республиканинг барча санаторийларида уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун барча шарт-шароитлар яратилиб, соғломлаштириш ишлари бошланган.

Ўзбекистон президети Шавкат Мирзиёев аввалроқ 1941−1945 йиллардаги урушда қатнашган ўзбекистонлик фахрийларга 2 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти берилиши тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

XS
SM
MD
LG