Линклар

Мирзиёев Британия бош вазирига таъзия билдирди


Британия бош вазири Тереза Мей.

Президент Шавкат Мирзиёев Лондондаги террор ҳужуми оқибатида одамлар ҳалок бўлгани муносабати билан 4 июнь куни Британия бош вазири Тереза Мейга таъзия билдирди.

“Биз ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайдиган бундай ғайриинсоний ва шафқатсиз ҳаракатни қаттиқ қоралаймиз ҳамда халқаро ҳамжамият билан биргаликда мазкур жиддий таҳдидга қарши муросасиз курашни давом эттиришга тайёрмиз”, - дейилган Ўзбекистон президентининг ҳамдардлик мактубида.

Мирзиёев “ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйиш”ни илтимос қилди ва “жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади”, дейилади бу борада тарқатилган расмий ахборотда.

XS
SM
MD
LG