Линклар

Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтиш пайтида икки нафар қизни жинсий қулликка олиб кетаётган сирдарёлик аёл қўлга олинди.

Бу ҳақда Миллий хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилоят бошқармаси матбуотга маълум қилди.

Хабарда айтилиишича, мазкур аёл Остонада катта ойлик олиш мумкин бўлган иш борлигини айтиб, қизларни алдаган.

Аёл “уларни Қозоғистонда ҳаммом, сауна, массаж салони ниқоби остида интим хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи шерикларига сотишни кўзлаган. Чегарани кесиб ўтганидан сўнг қизларнинг паспортларини олиб қўйишлари ва улардан қул сифатида фойдаланишлари мумкин эди", — деб иқтибос келтиради МХХ вакили сўзларидан ўзбек матбуоти.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) бўйича жиноят иши очилди.

XS
SM
MD
LG