Линклар

13 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:17

Зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи Ҳажга жўнаб кетди


Самарқандликлар Ҳаж амалларини бажариш учун Маккага жўнаб кетишмоқда.

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 459 нафардан иборат дастлабки гуруҳи 7 август куни Ҳаж сафарига жўнаб кетди.

Ҳар йили ҳаж сафарига 5 минг атрофида киши бораётган бўлса, жорий йилда 7350 нафар ўзбекистонликка ҳаж ибодатини адо этиш имконияти берилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ҳаж мавсуми арафасида 2018 йилдан бошлаб Ҳаж квотасини 10 минг нафарга етказиш режалаштирилаётгани ва бу борада Саудия Арабистонига илтимоснома жўнатилганини маълум қилган эди.

Зиёратчиларни Ҳажга жўнатиш 7-23 август кунлари Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Наманган ва Урганч аэропортларидан амалга оширилади.

Расмий хабарда айтитлишича, ўзбекистонлик зиёратчилар Мадинада “Масжид ан-Набавий”дан 100-150 метр узоқликдаги “Жавҳарат ар-Рошид”, Маккада эса Ҳарамдан 5 километр олисликдаги “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасига жойлаштирилади. Зиёратчиларга 35 нафар шифокор ва 15 нафар ошпаз хизмат кўрсатади.

Зиёратчиларни Ўзбекистонга қайтариш 8-24 сентябрь кунлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиаширкати томонидан амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG