Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 12:51

Freedom House: Ўзбекистондаги Интернет эркинлиги вазиятида яхшиланиш кузатилди


Freedom House янги ҳисоботига илова қилинган жаҳондаги Интернет эркинлиги харитаси.

Жаҳон бўйлаб демократия ва эркинликлар вазиятини тадқиқ қилувчи Freedom House ташкилоти Интернет эркинлиги бўйича эълон қилинган янги ҳисоботида¸ Ўзбекистондаги вазиятнинг нисбатан яхшиланганини билдирди.

Қарийб 32 миллион аҳолисининг 46.8 фоизида Интернетдан фойдаланиш имкони борлиги қайд этилган ҳисоботда¸ янги ҳукуматнинг аҳолига ўз эътироз ва шикоятларини онлайн шаклда билдириш учун махсус портал очгани олқишланади.

Ўзбекистондаги Интернет эркинлиги муҳити ҳамон репрессив бўлиб қолаëтганини таъкидлай туриб¸ ҳисобот муаллифлари Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келганидан бери айрим журналистларнинг узоқ муддатлик қамоқдан озод этилганини ҳам ижобий баҳолаган.

Шунга қарамай¸ ҳукуматдан мустақил ëки мухолиф Интернет нашрларининг ҳамон тўсиб қўйилгани¸ ўзбекистонликларнинг Интернетда билдирган фикрлари учун таъқибга учраëтгани айтилган ҳисобот якуний хулосасига кўра¸ Ўзбекистон яна "эркин бўлмаган" давлатлар рўйхатида қолдирилди.

XS
SM
MD
LG