Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 13:50

Мирзиёев Земанни Чехия президентлигига қайта сайлангани билан табриклади


Милош Земан

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Милош Земанни Чехия президентлигига қайта сайлангани билан табриклади.

Президент матбуот хизмати чоп этган хабар матнида: "Шавкат Мирзиёев Милош Земанга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлат раҳбари сифатидаги маъсулиятли фаолиятига муваффақиятлар, Чехия халқига эса тинчлик ва тараққиёт тилади", дейилади.

26-27 январ кунлари Чехияда президентлик сайловининг иккинчи давраси ўтказилди. Сайлов натижаларига кўра, Чехиянинг амалдаги президенти Милош Земан 51 фоиздан кўпроқ овоз қозониб, ғолиб чиқди.

74 ёшли Милош Земан Россия ва Хитойнинг дўсти сифатида кўрилади.

Сайловнинг биринчи даврасида Земан овоз бериш учун сайлов участкасига келганида ярим яланғоч аёл "Земан – Путиннинг проституткаси", дея бақириб унга ташланган эди.

XS
SM
MD
LG