Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 16:30

Тошкент халқаро аэропорти янги терминалининг май ойида очилиши кутилмоқда


Тошкент халқаро аэропортига учиб келган йўловчи турли текшир -текширдан ўтиб¸ юкини олгунга қадар соатлаб навбат кутишга мажбур.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси бош директори ўринбосари Умид Ҳусановга кўра¸ келаси икки ой ичида Тошкент халқаро аэропортида янги терминал ишга туширилади.

Ҳусановнинг айтишича¸ халқаро рейсларда учиб келган йўловчиларни қабул қилишга мўлжалланган янги терминал соатига 500 одамни ўтказиш имконига эга бўлади.

Шунингдек¸ миллий авиакомпания расмийси янги терминaлда йўловчиларнинг тўсиқсиз ўтиши учун барча шароит яратилиши¸ хусусан¸ юкларни чиқариб берувчи тўртта багаж лентаси ишга туширилиши¸ Wi-Fi сифатининг оширилишини ҳам билдирди.

Халқаро пресс-клубда қилган чиқишида Ҳусанов¸ янги терминал ишга туширилиши Тошкент аэропортини халқаро стандартларга яқинлаштириш ва туризм инфраструктурасини яхшилашга хизмат қилажагини таъкидлади.

Айни пайтда¸ расмийга кўра¸ Тошкент халқаро аэропортининг жорий терминали ҳам сақланиб қолади ва модернизация қилинади.

The Guide to Sleeping in Airports сайтининг сўнгги йиллардаги рейтингига кўра¸ Тошкент халқаро аэропорти йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражаси дунëда энг ëмон бўлган беш аэропортдан бири бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG